Olga Akopyan
Олга Сергеевна Акопян (қизлик фамиляси – Левина; русча: Ольга Сергеевна Акопян) – россиялик гандболчи, дарвозабон; мураббий. Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси (2007). 2016-йилги Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинлари чемпиони.
Биографияси
Волгоград гандбол мактаби ўқувчиси, биринчи мураббийи Любов Петровна Сидоричева. 2002-йилдан „Динамо“ жамоасида ўйнай бошлаган (2004-йилгача – Аква, Динамо-Ақуа). Россия чемпиони (2009, 2010, 2011, 2012, 2014), кумуш (2003-2006) ва бронза (2007, 2008) Россия чемпионатлари совриндори , ЭҲФ кубоги ғолиби (2008).
Қизлар ўртасида Европа чемпиони (2003). 2005-йилда Россия ёшлар терма жамоаси таркибида Чехияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ғолиби бўлган. 2006-йилдан бери Россия терма жамоасида ўйнамоқда. Икки карра жаҳон чемпиони (2007, 2009), Жаҳон кубогининг икки карра ғолиби (2006, 2007), Европа чемпионатининг кумуш ва бронза медали совриндори.
Лондондаги Олимпиададан сўнг Олга Левина Волгограднинг „Динамо“ жамоаси раҳбари Эдуард Акопянга турмушга чиққан ва 2013-йил май ойида Арина исмли қиз фарзандни дунёга келтирган[1]. 2014-йил бошида гандболга қайтаган, 2015-йилда „Лада“ клубига ўтди.
Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинларида ғалаба қозонганидан сўнг, Олга Акопян гандболдан кетишини эълон қилади.
2019-йилнинг ёзидан буён „ССКА“ аёллар клубида бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаб келмоқда. 2021-йил март ойида Иан Лесли истеъфога чиқарилганидан кейин жамоа бош мураббийлик фаолиятини бошлаган. 2020/2021-йилги Россия чемпионатида клуби ғолиб чиққан ва энг яхши мураббий деб топилган, аммо „ССКА“ бош мураббийи лавозимини Флорентин Перага бой берган.
2021-йилнинг феврал ойида Россия аёллар терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган. 2022-йилнинг ёзида ССКА бош мураббийига айланган.
Мукофотлари
- Дўстлик ордени (2016 -йил 25-август) – 2016-йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган ХХХИ Олимпиада ўйинларида ғалаба қозониш иродасини ва қатъиятини кўрсатган юксак спорт ютуқлари учун[2].
Манбалар
- ↑ „«Главное для меня — вернуться, а дальше буду строить планы»“. «Спорт-ревю Поволжья» (2013-йил 17-декабр). 2014-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-июл.
- ↑ „Указ Президента Российской Федерации от 25.08.2016 № 429 «О награждении государственными наградами Российской Федерации»“. 2018-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-август.
Ҳаволалар
- „Лада“ ГC веб-сайтидаги профили
- Олга Левина Спорц Волгоград порталида (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-09-24 санасида архивланган)
- ССКА веб-сайтидаги профиил (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-09-26 санасида архивланган)