Олга Каидантзи (юнонча: Όλγα Καϊδαντζή; 1979-йил 17-июлда туғилган) — 200 метрга югуришга ихтисослашган юнон аёл спринтер. У Греция терма жамоаси сафида жамоавий эстафета ўйинларида иштирок этган ва барча мусобақаларда Греция шаънини ҳимоя қилган.

Олга Каидантзи
Шахсий маълумотлари
Таваллуд пайтидаги исми Όλγα Καϊδαντζή
Фуқаролиги юнон
Таваллуд санаси 17-июл 1979-йил
Yunoniston bayrogʻi Греция
Спорт
Қайси спорт Спринтер
Медаллар
3Bronza medali sohibi — Ўртаер денгизи ўйинлари 2001-йил

Биография

Олга Каидантзи 1979-йил 17-июлда Грецияда туғилган. Олга Каидантзи ватани Грецияда ўтказилган 2004-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган. Аёллар ўртасида 200 метрга югуриш бўйича мусобақаларда ярим финалга қадар чиққан ва 23.30 сония натижасига эришган. 2001-йилги енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Георгиа Коклони, Фроссо Пацоу ва Экатерини Тҳаноу билан биргаликда жамоавий олтинчи ўринни эгаллаган, 4 × 100 метрга эстафета услубидаги мусобақаларда иштирок этган Греция жамоаси аъзоси эди[1][2][3]. Олга Каидантзи 2002-йилги Европа енгил атлетика чемпионатида иштирок этиб, ярим финал баҳсларига қадар етиб борди, аммо якунда ғолибликни бой берди.

Турли жиддий жароҳатлар туфайли узоқ танаффусдан сўнг (2005-2008), Олга Каидантзи 2009-йилда 200 метрга югуриш бўйича энг яхши юнон спринтерига айланди ва 23,93 сония натижа билан Грециянинг очиқ ҳаводаги баҳслари чемпиони унвонини қўлга киритди[4]. Олга Каидантзи 200 метрга югуриш бўйича беш карра Греция чемпиони (2001, 2002, 2003, 2004 ва 2009) унвонига сазовор бўлган.

2004-йил 12-июндан бери Олга Каидантзининг шахсий энг яхши натижаси 200 метрга югуриш бўйича 22,88 сонияни ташкил этади. Олга Каидантзи юнон атлетлари рўйхатида Экатерини Коффадан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди.

Мукофотлар

Еар Cомпетитион Венуэ Поситион Эвент Нотес
Вакиллик Yunoniston bayrogʻi Греция
1998 Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Аннеcй, Франсия 16-ўрин (сф) 200м[5] 24.63 (wинд: −0.7 м/с)
2001 У23 Европа чемпионати Амстердам, Нидерландия 5-ўрин 200м[6] 23.79 (wинд: −0.3 м/с)
5тҳ 4х100 м релай 45.11
Ўртаер денгизи ўйинлари Родос, Тунис 4-ўрин 200 м[6] 23.71 w
3-ўрин 4 х 100 м релай 44.97
Жаҳон чемпионати Эдмонтон, Канада 6-ўрин 4 х 100 м релай 43.25 СБ
2002 Енгил атлетика бўйича Европа чемпионати Мюнхен, Германия 11-ўрин (сф) 200 м[5] 23.39
2004 Европа кубоги Бйдгосзcз, Полша 6-ўрин 200 м[6]
Олимпиада ўйинлари Афина, Греция 15-ўрин (сф) 200 м[5] 23.30

Шахсий энг яхши натижалар

60 метр 100 метр 200 метр
7,43 сек 11,56 сек 22,88 сек

Манбалар

  1. ↑ „Патҳфиндер.гр - Καθημερινή ενημέρωση με ειδήσεις και θέματα από την Ελλάδα και τον κόσμο“. неwс.патҳфиндер.гр. 2012-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  2. ↑ „Эдмонтон '01 Ресулц“. 2002-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  3. ↑ „Эдмонтон '01 Ресулц“. 2001-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  4. ↑ „Спорц.ана-мпа.гр“. 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 „Óлга Каидантзи | Профиле | иааф.орг“. иааф.орг. Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 „Арчивед cопй“. 2010-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 21-феврал.

Ҳаволалар

  • Эдмонтон 2001 4х100 якуний эстафетасининг бошланғич рўйхати
  • Спорт маълумотномасида профил [1]
  • Сегасдаги профил [2]
  • Иааф профили [3]