Олга Ивановна Литвинова (1967-йил 2-апрел, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбекистонлик ўқитувчи ва давлат арбоби. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати. Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси. Ўзбекистон Экологик партиясининг аъзоси[1].

Ҳаёти

Олга Литвинова 1967-йил 2-апрел Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати — рус.

1989-йилда Тошкент педагогика университетини тугаллаган. 1989-йилда 166-мактабда ўқитувчи бўлиб ишлай бошлаган.

2003—2004-йилларда 166-сонли ўрта мактабнинг директор ўринбосари сифатида иш олиб борган. 2004-йилда ушбу мактаб директори этиб тайинланди[2].

Мукофотлар

2004-йилда Олга Литвинова „Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси“ унвонига сазовор бўлган.

2011-йилда у „Дўстлик“ ордени билан тақдирланган.

2018-йилда Олга Ивановна навбатдаги „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёш устоз“ фахрий унвонига сазовор бўлган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Депутаты“ (русча). парлиамент.гов.уз. 2021-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-апрел.
  2. ↑ „Искать“. счоол166.уз. 2021-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-апрел.
  3. ↑ „Кандидаты“ (русча). элеcтионс.уз. 2021-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-апрел.