Олга Юревна Орлова (туғилганида – Носова; 1977-йил 13-ноябр, Москва) – россиялик қўшиқчи, актриса, қўшиқ муаллифи ва телебошловчи. „Блестяшиэ“ аёллар поп гуруҳининг дастлабки аъзоларидан бири (1995-2000); олтин хитлари: „Облака“, „Ча-ча-ча“, „Где же ти, где?“ ва яккахон қўшиғи „Я буду пет“. 2017-йил 25-мартдан бошлаб „Дом-2“ реалити-шоусининг бошловчиси.

Олга Орлова
О́льга Ю́рьевна Орло́ва
Таваллуди Ольга Юрьевна Носова
13-ноябр 1977-йил
Жанрлар поп мусиқа, этно
Касби қўшиқчи, актриса, қўшиқ муаллифи, телебошловчи
Фаолият йиллари 1994-йилдан
Лейбллар Велвет Мусиc ва Монолит Рекордс
Гуруҳлари Блестяшиэ
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР – Rossiya bayrogʻi Россия
Веб-сайт ҳттп://www.олгаорлова.ру/

Ҳаёти

1977-йил 13-ноябрда Москвада туғилган.

Мусиқа мактабини фортепиано йўналиши бўйича тугатган. Ота-оналарининг ўзлари қизларини мусиқа мактабига берган бўлсалар-да, мусиқа билан шуғулланиш университетни тугатишига халақит беришидан қаттиқ хавотирда бўлган[1].

Москва иқтисодиёт-статистика институтининг иқтисодиёт факултетини тамомлаган.

Фаолияти

13 ёшида режиссёр Рустам Ҳамдамовнинг „Анна Карамазофф“ филмида рол олиб, кинода дебют қилди. Филм премераси 1991-йил 17-майда Канн кинофестивалида бўлиб ўтди.

1994-йилда, мактабнинг битирувчи синфида ўқиётганида, Кристиан Рейнинг „МФ-3“ гуруҳи „Тёмная ноч“ клипида суратга тушди.

1995-йилда „Блестяшиэ“ гуруҳига қўшилган биринчи қиз бўлди. Гуруҳда бўлган бутун давр мобайнида унинг бош солисти эди.

Дебюти гуруҳнинг „Там, толко там“ деб номланган биринчи клипида бўлиб ўтди. У нафақат солист, балки „Блестяшиэ“ машҳурлигини таъминлаган кўплаб қўшиқларнинг матн муаллифи ҳам ҳисобланган. Бу хит қўшиқлар орасида „Ча-ча-ча“, „Где же ти, где?“, „За осеню придёт зима“, „Чао, бамбина!“ ва бошқа асарлар бор. Гуруҳ 5 йил давомида бешта албом чиқарди: „Там, толко там“, „Там, толко там (Ремихес)“, „Просто мечти“, „О любви“, „Белим снегом“.

2000-йил охирида гуруҳни тарк этди ва 2001-йилда саҳнага қайтди. 15-декабрда „Первий“ деб номланган дебют албоми чиқди. Албом тақдимоти „Горбушкин двор“да ўтказилди. „Ангел“, „Я с тобой“ ва „Поздно“ қўшиқларига клиплар суратга олинди.

Шахсий ҳаёти

2000-йилда тадбиркор Александр Карманов билан танишди, ундан ҳомиладор бўлгач, „Блестяшиэ“ гуруҳини тарк этди[2]. 2001-йил 4-майда уларнинг ўғли Артём туғилди. Никоҳ 2004-йилда бекор қилинди[3].

2004-йил декабридан 2010-йил июлигача кинорежиссёр ва продюсер Ренат Давлетяров билан муносабатда бўлди[4]. Ўша даврда Олга Давлетяровнинг бир нечта филмларида рол ўйнади.

2011-2018-йилларда „Авалон-Инвест“ бош директори Иля Платонов билан муносабатда бўлди[5].

2021-йил 27-сентябрда иккинчи марта турмушга чиқди. Турмуш ўртоғи – Олгадан 10 ёш катта тадбиркор Валерий, у билан никоҳдан олдин икки йил давомида учрашиб юрган[6]. 2023-йил 6-февралда эр-хотиннинг Анна исмли қизи дунёга келди[7][8].

Олга яқин дугонаси Жанна Фрискенинг ўғли Платон Шепелевнинг чўқинтирган онаси[9].

Манбалар

  1. ↑ „Ольга Орлова — МИА «Музыка» — Миамусиc.ру“. 2016-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 17-феврал.
  2. ↑ Дарья Сачкова. „Ольга Орлова: «Я не замужем и не собираюсь»“ (ру). СтарҲит (2016-йил 6-май). 2017-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 9-феврал.
  3. ↑ „Ольга Орлова показала взрослого сына“ (ру). Cосмополитан (2016-йил 4-май). 2017-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 9-феврал.
  4. ↑ Алексей Заякин. „«Мы жили как на вулкане»: Ольга Орлова рассказала об отношениях с Ренатом Давлетьяровым“ (ру-РУ). телепрограмма.про (2020-йил 16-июл). 2022-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-декабр.
  5. ↑ „Ольге Орловой — 45: почему рассталась с первым мужем и как решилась стать мамой в зрелом возрасте“ (ру-РУ). Лиса.ру. 2022-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-декабр.
  6. ↑ „Тайно вышедшая замуж экс-солистка «Блестящих» рассказала о супруге - Газета.Ру | Новости“. 2021-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-декабр.
  7. ↑ „Певица Ольга Орлова во второй раз стала мамой“ (ру). Лифе.ру (2023-йил 6-феврал). 2023-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-феврал.
  8. ↑ „45-летняя Ольга Орлова стала мамой во второй раз“ (ру-РУ). ҲЕЛЛО! Руссиа (2023-йил 7-феврал). 2023-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-феврал.
  9. ↑ „Ольга Орлова рассказала, каким растёт сын Жанны Фриске“ (ру). СтарҲит (2016-йил 14-феврал). 2017-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 9-феврал.