Олга Николаевна Шукина (ўзбекча: Олга Николаэвна Шукина; 1977-йил 6-апрелда туғилган, Тошкент, Ўзбекистон ССР) — Ўзбекистон енгил атлетикачиси, ядро ва диск улоқтириш бўйича ихтисослашган. ХХВИИИ ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати совриндори, Марказий Осиё ўйинлари ғолиби ва совриндори.  

Олга Шукина
Шахсий ма'лумотлар
Миллати  Ўзбекистон
Туг'илиши 1977-йил 6-апрел (45 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон ССР
Баландлиги Андоза:Инфобох шахс/баландлиги
о'г'ирлиги 95 кг (209 лб)
Спорт
Спорт Енгил атлетика
Медаллари ва ютуқлари

Андоза:Турнир

Кумуш Душанбе 2003 ядро
Олтин Душанбе 2003 диск

Андоза:Турнир

Бронза Теҳрон 2004 ядро

Спортдаги фаолияти

1998-йилдан бошлаб у халқаро мусобақаларда иштирок эта бошлади. Олмаотадаги (Қозоғистон) „Гусман Кўсанов хотираси“ халқаро мусобақасида у ядро улоқтириш бўйича 15,73 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритади. 1999- йилда у шу натижани такрорлади. 2000-йилда Бишкек ва Олмаота шаҳарларида ўтказилган халқаро мусобақаларда кумуш медалларга сазовор бўлди.  

2002-йили Ўзбекистон Кубогида ядро ва диск улоқтириш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Айнан шу йили Олга Олмаотада худди шундай натижага эришган бўлса, Бишкекда диск улоқтиришда 50,68 метр натижа билан олтин медални қўлга киритади.  

2003-йилда Душанбедаги (Тожикистон) Марказий Осиё ўйинларида у ядро улоқтириш бўйича 14,88 метр натижа билан кумуш, диск улоқтиришда 46,26 метр натижа билан олтин медални соҳибаси бўлади[1]. Тошкент шаҳридаги ўтказилган мусобақаларда ядро улоқтириш бўйича биринчи, Олмаотада диск улоқтиришда биринчи ўринни тутади.  

2004-йилда Теҳрондаги (Эрон) ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида ядро улоқтириш баҳсларида у 14,75 метр натижа кўрсатиб, бронза медалини қўлга киритади[2]. Бишкекда (Қирғизистон) Олимпия чемпиони — Татяна Колпакова совринлари учун ўтказилган халқаро мусобақада у 17,26 метр натижа билан биринчиликни олиб, Олимпия ўйинларига йўлланма олади[3]. Афинадаги (Греция) ёзги Олимпия ўйинларида у ядро улоқтиришда охирги ўринни эгаллади[4]. Аммо мусобақадан сўнг Олга Шукинанинг допинг-тести ижобий чиқади ва натижаси бекор қилинади[5]. У тасодифан йўтал сиропи билан бирга тақиқланган препаратни қабул қилганини айтиб, қайта допинг-тест топширишдан бош тортади[6][7]. 2004-йилда эса  у спорт фаолиятини якунлайди.

Манбалар

  1. ↑ „Олймпиc Cоунcил оф Асиа : Гамес“. wеб.арчиве.орг (2014-йил 27-феврал). 2014-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-август.
  2. ↑ „Асиан Индоор Атҳлетиcс Чампионшип“. wеб.арчиве.орг (2010-йил 30-октябр). 2010-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-август.
  3. ↑ „28тҳ Олймпиc Гамес | Wорлд Атҳлетиcс“. www.wорлдатҳлетиcс.орг. Қаралди: 2021-йил 24-август.
  4. ↑ „Wайбаcк Мачине“. wеб.арчиве.орг (2018-йил 12-июн). 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-август.
  5. ↑ „Афины-2004. Узбекская спортсменка Ольга Щукина дисквалифицирована за применение допинга“. cентрасиа.орг. Қаралди: 2021-йил 24-август.
  6. ↑ „Тҳе Сан Диэго Унион-Трибуне - Сан Диэго, Cалифорниа & Натионал Неwс“ (эн-УС). Сан Диэго Унион-Трибуне. Қаралди: 2021-йил 24-август.
  7. ↑ „УСАТОДАЙ.cом - Греэк бронзе медалист тесц поситиве, тwо отҳерс боотед“. усатодай30.усатодай.cом. Қаралди: 2021-йил 24-август.