Олга Александровна Сухарева (1903—1983) — этнограф олима, тарих фанлари доктори.

Олга Сухарева 1903-йил 15-февралда Самарқанд шаҳрида туғилган. У томонидан Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг тарихий топографияси, топонимияси ўрганилди. 1921-йилда Олга Сухарева Ўрта Осиё Давлат университети таркибидаги Туркистон Шарқшунослик институтига ўқишга киради ва 1925-йилда битиради. 1940-йил 15-февралида Ленинград давлат университетининг филология факултетининг этнография бўлимида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Олга Сухарева 1946-йилгача Самарқанддаги Ўзбекистон Давлат университети Тарих факултетида ишлади. У Ўрта Осиё халқлари этнографиясидан маърузалар қилди.

1946-йилда Олга Сухарева Тошкентга келди ва ЎзССР ФА Тарих ва археология институтида 1967-йилгача ишлади. 1967-йилда Олга Сухарева Москвага келади ва 1968-йилда унга СССР ФА Этнография институтида Ўрта Осиё ва Қозоғистон бўлими мудири лавозими берилади[1].

О. А. Сухарева 1983-йилнинг 22-январида Москва шаҳрида вафот этди.

Манбалар

  1. ↑ Кармышева Б. Х. Ольга Александровна Сухарева (некролог) // Советская этнография. 1983. Н 6. С. 158-160

Адабиётлар

  • Сухарева О. А. К истории городов Бухарского ханства. Историко-этнографические очерки. Т.,1958.
  • Сухарева О. А. Бухара ХИХ – начало ХХ в. (Позднефеодальный город и его население). М., 1966.
  • Сухарева О. А. Квартальная община позднефеодального города Бухары. М.,1976
  • Сухарева О. А. Сузани. Среднеазиатская декоративная вышивка. Институт этнологии и антропологии им. Н.Н.Миклухо-Маклая. - «Восточная литература» РАН, Москва 2006 г., ИСБН 5-02-018495-0. Тираж: 800 экз.