Олга Тасс (турмушга чиққанидан кейинги фамилияси Лемҳéнйи; 29-март 1929-йил — 10-июл 2020-йил)[1] — венгриялик бадиий гимнастикачи. 1948, 1952, 1956 ва 1960-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган. Олга Тасс Печ шаҳрида туғилган.

Олга Тасс
Шахсий маълумотлари
Жинси Аёл
Фуқаролиги Vengriya bayrogʻi Венгрия
Таваллуд санаси 1929-йил, 29-март
Печ, Венгрия қироллиги
Вафот санаси 2020-йил, 10-июл
Будапешт, Венгрия
Бўйи 160 см
Спорт
Қайси спорт Гимнастика

Спортчилик фаолияти

Тасс 1941-йилда фаолиятини бошлаган. Лекин Иккинчи жаҳон уруши тугаганига қадар халқаро мусобақаларда иштирок эта олмаган. 1948-йилги Олимпиада ўйинларида қатнашган ва жамоавий мусобақада кумуш медалга сазовор бўлган. 1952-йилги Олимпиада ўйинларида Тасс Венгрия жамоаси билан кумуш ва бронза медални қўлга киритган. Учинчи Олимпиада ўйинларида жамоа портабле аппаратус номли мусобақада (фақат иккита Олимпиада ўйинларининг бадиий гимнастика спорт туридаги баҳсларда шундай турдаги мусобақалар ўтказилган. Кейин дастурдан чиқариб ташланган) олтин медал, жамоавий финалда кумуш ва гимнастика отидаги индивидуал дастурда бронза медални қўлга киритган. 1960-йилда фаолияти давомидаги тўртинчи Олимпиада ўйинларида қатнашган. Тасснинг мазкур (аёлларнинг олимпия ўйинларидаги энг кўп иштироки бўйича) рекорди 2008-йилгача сақланиб келган.

Олга Тасс 1958-йилги жаҳон, 1957 ва 1959-йилги Европа чемпионатларида ҳам иштирок этган. Аммо бу мусобақаларда совриндорлар сафига кира олмаган[2].

Мураббийлик фаолияти

Тасс Жисмоний тарбия университетида ўқиган. 1951-йилда ўқитувчилик қилган. 1978-йилда мураббийлик фаолиятини бошлаган. Дастлаб Úжпести ТЕ номли спорт жамиятида фаолият юритган. 1961-йилдан 1968-йилгача Франсия миллий терма жамоасига мураббийлик қилган.

Шахсий ҳаёти

Тасс венгриялик сув полочи Дезсő Лемҳéнйи (1917-2003) билан турмуш қурган. Дезсő Лемҳéнйи 1948 ва 1952-йилги ёзги олимпия ўйинларида қатнашган. Олга Тасс 2020-йилнинг 10-июл куни 91 ёшида вафот этган. Фаркасрéти қабристонига дафн этилган.

2021-йилда Олга Тасс номи Халқаро гимнастика шон-шуҳрат залига киритилган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Гйáсз: элҳунйт аз олимпиаи бажнок Тасс Олга“ (ҳу). немзетиспорт.ҳу. 2020-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 4-август.
  2. ↑ „Олга Тасс-Лемҳéнйи“. Қаралди: 2024-йил 11-май.
  3. ↑ „Олга Тасс – Ҳалл оф Фаме“. ИГҲоФ.

Ҳаволалар

Викиомборда „Олга Тасс“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.