Олигоклаз (олиго... ва юн. класис — синиш, ёрилиш) — натрий-калсийли дала шпатлари (плагиоклазлар) гуруҳига мансуб минералларнинг нордон хили. Таркиби 10—30% анортит ва 70— 90% албитнинг изоморф аралашмасидан иборат. Триклин сингонияли. Таркибида 5—25% анортит бўлган тури перистерит (юн. перистера — каптар; мовий рангига кўра) деб аталади. О.— магматик ва метаморфик минерал турларига киради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил