Олигоцен (олиго... ва каинос — янги) — палеоген системаси (даври)нинг юқори бўлими. 1855-йилда немис геологи Г. Бейрих томонидан ажратилган. Геологлар О.ни 2 (баъзи тадқиқотчилар эса 3 та) қисмга бўладилар. Ўзбекистоннинг қамма ҳудудларида О.га мансуб сумсар қатламлари ажратилган. О. ёткизикларидаги йирик нефт конлари Фарғона ботиғидаги Шўрсув-4, Чўнғара-Ғалча, Шимолий Сўх, Чаур-Ёрқўтон, Хонқиз, Аввал, Полвонтош, Андижон, Хўжаобод, Бўстон конлари (3-, 4- нефт-газли горизонтлар)да учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил