Олигурия (юнонча олигос — кичик ва Оурон — сийдик) — буйраклар томонидан ажратилган сийдик миқдорининг камайиши(суткалик диурез миқдорининг 500-300 млдан ёки <0,5мл/кг/соатдан кам бўлиши) - физиологик (суюқлик ичиш режими чекланганда, иссиқ ҳавода тер билан суюқлик йўқолиши билан) ва патологик (узоқ давом этган қусиш ва диарея, юқори иситма, қон кетиши, ўткир гломерулонефрит, шишлар пайдо бўлиши,куйишлар) бўлиши мумкин. Олигурияни даволаш уни келтириб чиқарадиган асосий касалликни (масалан, нефрит, юрак декомпенсацияси ва бошқалар) бартараф қилишга қаратилади. Олигуриядан сийдик ажратишдаги ҳар хил бузилишларни, буйраклар ва сийдик пуфагидан сийдик ажралишини механик ёки нейро-рефлектор сабабларга кўра ушланиб қолишини (простата бези гипертрофияси, сийдик йўлининг букилиб қолиши) қатʻий ажратиш керак.

Олигурия қуйидаги турларга бўлинади:

  • ренал (буйрак травмаси, буйрак артерияларининг тромбози ва эмболияси, нефрит, заҳарли моддалар билан заҳарланиш);
  • экстра ренал ( қон босимининг пасайиши билан, буйракнинг ишемик шикастланиши, ўткир буйрак етишмовчилиги )[1].

Даволаш

Олигурияни даволашда умумий қабул қилинган даволаш тамойилларига амал қилинади: юзага келиши мумкин бўлган омилни олиб ташлаш, гомеостазни тиклаш, асоратларни компенсация қилиш[1].

Манба

  1. ↑ 1,0 1,1 „ОЛИГУРИЯ — Большая Медицинская Энциклопедия“. хн--90аw5c.хн--c1авг. 2019-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-август.