Olim Aminov
Аминов Олим Мўминович (1906-йил, Қўқон – 1981-йил 22-октабр, Тошкент) – иқтисодчи олим, Ўзбекистон фанлар академияси мухбир аъзоси (1968), иқтисод фанлари директори (1955), профессор (1959), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964). 1930-йилда Самарқанддаги Ўзбекистон педагогика академиясини тугатган. Қўқондаги давлат пахтачилик институтининг ташкилотчиси ва директори (1931 – 1934), Низомий номли Тошкент давлат педагогика институтида (1934 – 1939), 1939 – 1966 йилларда Тошкент тўқимачилик, халқ хўжалиги институтларида ўқитувчи, кафедра мудири, Ўзбекистон фанлар академияси Иқтисод институти директори (1945 – 1948), Тошкент Давлат Университети ҳузуридаги Ижтимоий фанлар ўқитувчилари малакасини ошириш институтининг директори (1966 – 1969), кейинчалик Тошкент халқ хўжалиги институтида кафедра мудири бўлган. Асосий илмий ишлари, Ўрта Осиё ва Ўзбекистоннинг халқ хўжалиги тарихи, уларнинг бошқа ҳудудлар билан савдо-иқтисодий алоқалари масалаларига бағишланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |