Википедияда исми Олим ва фамилияси Аширов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Олимжон Масалиевич Аширов (1955-йил 25-январ[1]; Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР — 1979-йил 11-август, Днепродзержинск, Украина ССР, СССР) — совет ва ўзбек футболчиси.

Олимжон Аширов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Олимжон Масалиевич Аширов
Таваллуд санаси 25-январ 1955-йил
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР
Вафот санаси 11-август 1979-йил(1979-08-11)
(24 ёшда)
Вафот жойи Камианске, УССР
Бўйи 178 см
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1972—1979 Sovet Ittifoqi Пахтакор 149 (5)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Тошкент шаҳридаги Г.Титов номидаги РОЗМ тарбияланувчиси бўлган. У бутун фаолиятини Тошкентнинг „Пахтакор“ таркибида ўтказган. 1979-йил 11-августда у Днепродзержинск осмонида самолёт ҳалокатида ўз жамоаси билан фожиали равишда вафот этди. Самолёт ҳалокати сабаб вафотидан кейин СССР спорт устаси унвонига сазовор бўлди.[2]

Аширов „Пахтакор“даги бутун фаолияти давомида 149 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол уришга эришган[3].

Вафот этган жамоа аъзоларининг бир қисми билан бирга у Тошкентдаги Боткин қабристонига дафн этилган ва ушбу қабристонда уларнинг шарафига ёдгорлик ўрнатилган.[4]

Вафотидан кейин 2006-йилда „Шуҳрат“ медали билан тақдирланган[5].

Ютуқлари

  • 1Chempion СССР Биринчи лигаси ғолиби: 1972-йил
  • 2Kumush medal sovrindori СССР Биринчи лигаси кумуш медали совриндори: 1977-йил
  • 3Bronza medali sohibi СССР Биринчи лигаси бронза медали совриндори: 1976-йил

Манбалар

  1. ↑ „Олим Аширов таваллудига 63 йил то'лди“. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-октябр.
  2. ↑ „Звёзди узбекского футбола“. 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-май 2022-йил.
  3. ↑ „"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Олим Аширов“. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-октябр.
  4. ↑ Мемориал земляков
  5. ↑ Указ Президента Республики Узбекистан „О награждении группи спорцменов и тренеров, особо отличившихся в деле развития футбола в Узбекистане в связи с 50-летиэм образования футболной команди „Пахтакор““ от 25-мая 2006 года № УП-3754

Ҳаволалар