Википедияда исми Олим ва фамилияси Давлатов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Олим Давлатов — (1976, Сурхондарё) адабиёцҳунос, шарқшунос, навоийшунос. У 1976-йил Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё туманида туғилган.

Фаолияти

Тошкент Давлат университети (Ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) Шарқшунослик факултетини тугатган (1998). Тошкент давлат шарқшунослик институти (ҳозирги университет) аспирантураси (1999—2002)ни тамомлаган. Алишер Навоийнинг 4 жилдли „Хазойин ул-маоний“ куллиёти (2011), Ҳофиз Шерозийнинг „Девон“и (2012)ни луғат ва изоҳлар билан нашрга тайёрлаган. Навоийнинг „Насойим ул-муҳаббат“ тазкирасини ҳозирги ўзбек адабий тили меъёрларига мувофиқлаштириб, нашр эттирган (2015). 2026-йил 28-майда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими фахрий унвони билан тақдирланган[1].

Таржималари

Хоманаийнинг „Аллома Садриддин Шерозий“ (2006), Муртазо Мутаҳҳарийнинг „Ҳофиз ва ирфон“ (2008), Луи Массинъоннинг „Мансур Ҳаллож“ (2011) асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Асарлари

„Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунчалар, тамойиллар, атамалар“ луғати (2002), „Фалсафа: қомусий луғат“ (2004), „Ғарб фалсафаси“ (2004, барчаси ҳаммуаллифликда), „Ибн ал-Арабий ва унинг ваҳдат ул-вужуд фалсафаси“ (2007) китобининг муаллифи. 2 жилдли „Алишер Навоий қомусий луғати“ муаллифларидан бири[2].

Манбалар

  1. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-майдаги „Маданият, сан’ат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2026-йил 28-май). 2026-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-май.
  2. ↑ ХХ аср Ўзбек мумтоз адабиёцҳунослиги. Тошкент: «Ўзбекистон миллий энсиклопедияси» [2016] — 535-бет.