Olim Hakimov
| Олим Ҳакимов | |
|---|---|
| Ҳаёт даври | 1919-йил, 5-декабр - 2003.20.11 |
| Таваллуди | Бурчмулла қишлоғи, Бўстонлиқ тумани |
| Фуқаролиги | УЗССР - Ўзбекистон |
| Қўшин турлари | ўқчи |
| Хизматдаги йиллари | 1939-1950 |
| Унвони | маёр |
| Жанг/уруш | Улуғ Ватан уруши |
| Мукофотлари | Ленин ордени соҳиби, Совет Иттифоқи қаҳрамони, Александр Невский ордени соҳиби, 2 карра Қизил Байроқ ордени соҳиби, 1-даражали Улуғ Ватан уруши медали соҳиби |
Олим Ҳакимович Ҳакимов (1919-йил, 5-декабр -Бўстонлиқ тумани, Бурчмулла қишлоғи — 2003.20.11) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, маёр[1].
Таржимайи ҳоли
Тоғли Бурчмулла қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Миллати тожик. Бўлажак қаҳрамон, мактабни тамомлагач ҳарбий хизматга отланди. 1939-йил 15-октябрдан ҳарбий хизматга чақирилди. Ҳарбий хизматни Белоруссиянинг Гомел шаҳрида жойлашган махсус алоқачилар баталёнида ўтаган. 1941-йил Ленинград ҳарбий сиёсий билим юртини тугатган. 1942-йил март ойининг охирида лейтенант Олим Ҳакимов Калинин фронтида ҳаракат қилаётган 246-ўқчи дивизиясига взвод командири бўлиб келди. 487-ўқчи полки баталони (1-Белоруссия фронти, 47-армиянинг, 143-ўқчи дивизияси) офицери. 1944-йил 16-августда Ковел шаҳрининг шимолий томонидаги мудофаасини ёриб ўтишда ва Буг дарёсидан кечиб ўтишда кўрсатган жанговар хизматлари учун баталён командири Олим Ҳакимов Александр Невский ордени билан мукофотланди[2]. 1945-йил 16-январда Полшанинг Ломна аҳоли пункти ёнида Висла дарёсини кечиб ўтиб, плацдармда бўлган жангда кўрсатган жасорати учун Қаҳрамон унвони берилган (1945-йил 27-феврал). Урушдан сўнг Қуролли кучларда ўз хизматини давом эттирди. 1950 йили ҳарбий хизматдан заҳирага чиққан. Тошкент шаҳрида турли раҳбарлик лавозимларда ишлаган. Жумладан кинотеатр раҳбари лавозимида ҳам меҳнат қилган.
Олим Ҳакимов турли йилларда юксак даражали орден ва медаллар билан тақдирланган:[3]
СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945-йил 27-февралидаги Фармони билан “Фашист босқинчиларига қарши курашиш мобайнида қўмондонликнинг жанговар топшириқларини намунали бажарганлиги, ҳамда кўрсатган жасорат ва қаҳрамонлиги учун”, маёр Олим Ҳакимович Ҳакимов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
Ленин ордени билан - (1945.27.02), 2 марта Қизил Байроқ ордени билан - (1944.27.09, 1945.30.05), Александр Невский ордени билан - (1944.13.08), 1-даражали Улуғ Ватан уруши медали билан - (11.03.1983)
Вафоти
2003-йил 20-ноябрида вафот этган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ Адҳам Раҳмат. "Олтин Юлдуз кавалерлари" (ўзбек). "Ёш гвардия" Тошкент, 1977-й — 288-бет.
- ↑ [www. «Герои страны». „Герои Совецкого Союза“]. Қаралди: 2023-йил 5-ноябр.
- ↑ [www.ҳттпс://ру.wикипедиа.орг/ „Алим Ҳакимов“] (рус). Қаралди: 2023-йил 5-ноябр.