Olim Sharafiddinov
- Википедияда исми Олим ва фамилияси Шарафиддинов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Олим Шарафиддинов (тахаллуси Айн) (1903, Тошкент — 1943, Беларус ССР) — (Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг илк танқидчиларидан) адабиёцҳунос. Ўзбекистон Фанлар академияси нинг мухбир аъзоси (1943), Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси (1941—43; урушда ҳалок бўлган). Эски мактабда араб, форс тилларини, мумтоз адабиётни ўрганган. Тошкентдаги Эрлар билим юртида ўқиган (191820), Боку олий педагогика институтини тугатган (1925). Турк олами тарихи, фалсафаси, адабиётини, шунингдек, хорижий ва антик адабиётни чуқур ўзлаштирган. Бокудан қайтгач, Эрлар билим юртида, хотинқизлар педагогика билим юртида, Таълимтарбия техникумида, ёзги ўқитувчилар тайёрлаш курсларида (1925 — 30) адабиётдан даре берган. Самарқанддаги Ўзбекистон педагогика академияси (1930—32), Тошкентдаги маданий қурилиш (1932—33), Тил ва адабиёт (1937) интларида, Навоий юбилейини ўтказиш қўмитасида (1938—41) илмий ходим, сектор мудири, Ўрта Осиё унтида (1933 — 35), Тошкент педагогика интида (1935—38) доцент, кафедра мудири. шаҳрининг адабий танқид соҳасидаги, хусусан, Чўлпон ва Абдулла Қодирий ижодларига бағишланган дастлабки мақолалари ХХ асрнинг 20й.ларида эълон қилинган. У, шунингдек, Ҳамза, С.Айний, Уйғун, А.Лоҳутий ва бошқа ижоди ҳақида ҳам бир қанча мақолалар ёзган, ўрта мактабларнинг 5, 6, 7, 9синфлари учун адабиётдан дарелик, хрестоматия ва дастурлар тузган. Унинг 7синф учун ёзган "Адабиёт. 19—20аерлар" дарслиги бир неча бор нашр этилган. Ш. илмий ижодининг асосини Алишер Навоий ижодининг турли қирраларига бағишланган ўнлаб мақолалари ва "Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди" (1939, 1967, 1971, 1978) монографияси ташкил этади. Ш. нинг мазкур китоби карийб 25 йил давомида Навоий ижоди ҳақидаги энг ишончли манба ҳисобланиб келди. Унда Ш. Навоий достонларининг Низомий, Деҳлавий, Жомий асарларидан фаркли, ёрқин жиҳатларини аниклаб, Навоийнинг даҳо санъаткор эканлигига бўлган ишончни ўқувчига сингдира олган.
Манбалар
- Танланган асарлар, Т., 1978.
Абдуғафур Расулов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |