Olimjon Halimov
Ушбу саҳифани Халимов Алимжон билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Олимжон Ҳалимов (1912-йил Бухоро – 1984-йил Нукус) – композитор, созанда (ғижжак). Ўзбекистон (1957) ва Қорақалпоғистон (1982) халқ артисти, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1949). Ўзбекистон мусиқа меросини отаси Домла Ҳалим Ибодовдан ўзлаштирган. Самарқандда Ўзбекистон мусиқа ва хореография институти (1932), Консерватория(1958)ни тугатган. Тошкент вилояти колхоз-совхоз театри (1941), Фарғонада ашула ва рақс ансамбли (1942—1943)да мусиқа раҳбари, Қорақалпоғистон мусиқали театрида дирижёр ва мусиқа раҳбари (1944—1968), Нукус санъат билим юртида педагог (1960-йилдан), Ўзбекистон Композиторлари уюшмасининг Қорақалпоғистон бЎлими раиси (1967-1977).
Ҳалимов 20 дан ортиқ мусиқали драма ва комедиялар, „Қирқ қиз“ вокал-сим-фоник поэмаси, „Қорақалпоғистон“ кантатаси, сюита, қорақалпоқ халқ куйлари асосида фортепиано учун „Рапсодия“, хор ва бошқа асарлар муаллифи. Ижодида қўшиқ жанри ҳам муҳим ўрин тутади. Қорақалпоқ халқ қўшиқлари, чолғу куйлари ва айрим бахшиларнинг асарларини тўплаб, нотага олган („Ўзбек халқ мусиқаси“, 8-жилд, Т., 1959)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |