Википедияда исми Олимжон бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Олимжон Қодирий — 1898-йил 9-сентабрда Хива хонлигига қарашли Гурлан туманида туғилган[1]. Унинг ижтимоий келиб чиқиши ҳақида ма’лумотлар кам. Олимжон Қодирий ёшлигида илк та’лимни Гурландаги янги усул мактабларида ўқиган. “Нўғай мактаблари” деб номланган мазкур мактаблар асосан татар ўқитувчиларига тегишли бўлиб, рус тилини ўрганиш учун қулай эди. Бу мактабларни битирган ёшлар асосан ҳур фикрли, тараққийпарвар, жадидчилик ғояларига мойил бўлиб улғайишар эди.Олимжон Қодирий 14 ёшида мактабни тамомлаб, Гурландаги “Зингер” компаниясига фаррош бўлиб ишга киради. У кўп ўтмай ўзининг интилиши ва тиришқоқлиги эвазига немис тилини ўрганиб, корхонадаги етакчи чилангар (слесарлар)дан бирига айланади.

1916-йил Хива хонлигининг бир неча бекликларини қамраган миллий зулмга қарши халқ қўзғалонида Олимжон Қодирий ҳам “Ёш хиваликлар” вакили сифатида иштирок этади. Шундан сўнг бутун хонлик ҳудудида тараққийпарварларга қарши та’қиб кучайтирилди ва натижада Олимжон Гурландан чиқиб кетишга мажбур бўлади. У 1918–1919-йилларда Петроалександровскдаги 3-ҳарбий гарнизонга оддий аскар сифатида хизматга киради. Рус тилини мукаммал билганлиги туфайли гарнизон ҳарбий судининг вакили этиб сайланади. Хива хонлиги қулагач эса, Олимжон Қодирий иқтидорли ёшлардан бири сифатида танланиб, Марказий Россияга ўқишга юборилади. У 1920–1922-йилларда Москвадаги Свердлов номли Шарқ меҳнаткашлари Коммунистик университетида та’лим олади.

1922-йил БХСР ҳукумати раҳбари Файзулла Хўжаэв Туркистон ва Бухородан Германияда ўқитиш учун талабалар юбора бошлайди. Хоразм Халқ Республикасининг Москвадаги мухтор вакиллигига Тошкентдан келган хабарга кўра, БХСР ҳукумати Хоразм Республикасидан ҳам ҳорижда ўқитиш учун 2 та вакил ажратишини сўраган. Шулардан бири Олимжон Қодирий эди. У 1922 йилнинг октабр ойи сўнгида Германиянинг Берлин шаҳрига етиб боради. Олимжон Идрисий Туркистон талабаларини дастлаб тезкор тил ўргатиш курсларига топширади. Хорижий та’лим олиш учун танланган ўқувчилар ёши ва билим даражасига кўра бир неча гуруҳга тақсимлаб, уларни иқтидорларига қараб Германиядаги ўқув муассасаларига жойлаштиради.

1927-йилнинг сўнггида Фарғона водийсига келиб ишга жойлашади.

1937-йилнинг 8-сентабрида Олимжон Қодирий ЎзССР ЖКнинг 62, 67 моддалари билан айбланиб, отиб ташланади

Манбалар