Зиёсферада исми Олимжон ва фамилияси Қосимжонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Олимжон Қосимжонов (1878 - Тошкент — 1952) — наққош уста, Тошкент наққошлигининг йирик вакили. Ҳунарни уста Шералихўжа Ҳасановдан ўрганган; у билан бирга ишлаб князъ Романов саройи (ҳозирги Ташқи ишлар вазирлиги қабулхонаси), А.Половсев уйи (ҳозирги Амалий санъат музейи)ни безашда қатнашган. 1920-йиллардан кўпгина жамоат бинолари (айниқса, 1923-йил 1-Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандлик кўргазмаси; 1938-йил Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалиги кўргазмасининг Ўзбекистон павилони ва бошқалар)ни безаган. Тошкент бадиий ўқув ишлаб чиқариш комбинатида наққош-инструктор бўлиб кўплаб шогирдлар (М. Қосимов, Ж. Ҳакимов, Т. Тўхтахўжаев ва бошқалар) тайёрлаган. Қ. нақш мужассамотларида ранглар уйғунлигидан маҳорат билан фойдаланиб жозибадор безаклар яратган; у безаган хонтахта, курси каби бадиий буюмлар республика ва чет мамлакатлар музейларида сақланади.

Манбалар