Зиёсферада исми Олимжон ва фамилияси Салимов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Олимжон Салимов (1947-йил 30-август, Косонсой шаҳри, Наманган вилояти, ЎзССР) – ўзбекистонлик режиссёр, актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1990).

Олимжон Салимов
Таваллуди 1947-йил 30-август (1947-08-30) (79 ёш)
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi ЎзССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Актёр, режиссёр
Мукофотлари Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan sanʼat arbobi Hamza nomidagi Oʻzbekiston SSR Davlat mukofoti

Ҳаёти

Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик (1969), режиссёрлик (1993) факултетларини тугатган. 1969—1984-йиллар Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида актёр, кейинчалик режиссёр 1984—1993-йиллар Фарғона театрида бош режиссёр, 1993-йилдан Ёш томошабинлар театрида бадиий раҳбар. Режиссёр сифатида „Бир хонада қўш ҳангома“ (А. Вампилов), „Соҳил ёқалаб чопаётган олапар“ (Ч. Айтматов), „Жафога вафо“ (Алп Жамол), „Темир хотин“ (Ш. Бошбеков, „ГранПри“ мукофоти, 1988, 1989), „Тошкентга саёҳат“ (Ҳамза), „От йиғлаган томонда“ (Т. Мурод), „Уфқ“ (С.Аҳмад), „Боз масхарабоз“ (О.Салимов), „Соҳибқирон“ (А. Орипов), „Турна патлари“ (Дзуиндзи Киносито), „Икки мўжиза“ (К. Гоцси), „Дала сайли“ („Пикник“, Ф. Араббал), „Учар табиб“ (Молер) каби спектаклларни саҳнашштирган. Унинг спектакллари халқчиллиги, миллийлиги, анъаналарни янгича, замонавий қарашларга мос ифода воситаларида уйғунлаштирилиги билан ажралиб туради. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лареати (1990)[1].

Филмографияси

Йил Номи Образ Изоҳ
2023 Абдулла Орипов

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил