Olimjon Sarimsoqov
- Зиёсферада исми Олимжон ва фамилияси Саримсоқов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Олимжон Шарипжанович Саримсаков (1963-йил 16-октябр, Учқўрғон тумани, Наманган вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, техника фанлари доктори, профессор.
| Олимжон Шарипжонович Саримсоқов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1963-йил 16-октябр Учқўрғон тумани, Наманган вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | муҳандис-механик |
| Соҳаси | саноат |
| Таълими | Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти |
| Илмий даражаси | техника фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари | Ўрта махсус таълим аълочиси |
Биографияси
Олимжон Саримсаков 1963-йил 16-октябр Учқўрғон туманида туғилган. 1981—1986-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида таҳсил олган. 1986—1988-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Наманган филиали кичик илмий ходими, 1988—1991-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти аспиранти, 1992—1993-йилларда Наманган муҳандислик иқтисодиёт институти ассистенти, 1993—1995-йилларда Наманган муҳандислик иқтисодиёт институти илмий кенгаш котиби, 1995—1996-йилларда Наманган муҳандислик иқтисодиёт институти Маркетинг ва бухгалтерия ҳисоби кафедраси доценти, 1996—1999-йилларда Наманган муҳандислик иқтисодиёт институти иқтисод факултети декани ўринбосари, 1999—2000-йилларда Наманган муҳандислик иқтисодиёт институти халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, 2000—2006-йилларда Учқўрғон иқтисодиёт коллежи директори, 2006—2009-йилларда Наманган вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ўқув тарбия жараёнларига илмий-методик раҳбарлик қилиш бўлими бошлиғи, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг меҳнатидан фойдаланиш мониторингини олиб бориш бўлими гуруҳ раҳбари, бошқарма бошлиғининг ўринбосари, 2009—2012-йилларда Наманган вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи, 2012—2017-йилларда Наманган муҳандислик-технология институти доценти, катта илмий ходим-изланувчиси вазифасида фаолият кўрсатган. 2018-йилдан Наманган муҳандислик-технология институти Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси кафедраси мудири, профессори. 2023-йилдан Наманган тўқимачилик саноати институти Тўқимачилик машиналари факултети декани. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.[1].
Илмий фаолияти
2017-йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 150 дан ортиқ илмий ва 12 та ўқув-услубий ишлар, 3 та монография муаллифи[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.