Olimjon Toʻychiyev
Олимжон Алижонович Тўйчиев — ўзбекистонлик технолог ва жамоат арбоби. Турин университети ректори.
| Олимжон Алижонович Тўйчиев | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 2024-йил 10-январдан – ҳозиргача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Бош вазир | Абдулла Арипов |
| Ўтмишдоши | Жамшид Иноятхўжаев |
директори | |
|
Мансаб даври 2023-йил 18-январ – 2024-йил 10-январ | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Бош вазир | Абдулла Арипов |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
| Вориси | Шариф Ражаббоев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1991-йил 2-июл Тошкент, Ўзбекистон |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
1991-йилда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида туғилган[1].
Маълумоти
2010—2015-йилларда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети бакалавриатура талабаси. 2016—2018-йилларда шу университет магистратураси талабаси. 2016—2017-йилларда Германиянинг Хохенхайм университети талабаси.
Меҳнат фаолияти
2014-йилда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректоратида иш юритувчи сифатида фаолиятини бошлайди. Шу йилнинг ўзида университетнинг технопарк бўлими техниги, фойдаланиш техник бўлимида комендант бо'либ ишлайди. Кейинчалик университет технопарк бўлими муҳандиси этиб тайинланади ва ушбу лавозимда 2016-йилга қадар фаолият юритади.
2017-йилда университет технопарк бўлими янги лойиҳалар бўйича муҳандиси этиб тайинланади. Шу йили Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари[2] лавозимига тайинланади.
2018-йилда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш бошқармаси бошлиғи[3] этиб тайинланади.
2019-йилда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари[4] лавозимига тайинланади ва шу билан бирга Мирзо Улуғбек номидаги ихтисолаштирилган умумтаълим мактаб-интернати директори вазифасини ҳам бажаради.
2021-йилда Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси бош директори[5] лавозимига тайинланади.
2023-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимида ишлаган.
2024-йил 10-январда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг ректори этиб тайинланган[1][6].
Мукофотлари
2013-йилда овоз орқали масофадан бошқарилиб, турли топшириқларни бажарадиган, ўзбек тилини тушунадиган биринчи роботни яратгани учун „Шуҳрат“ медали билан тақдирланган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Турин политехника университетига янги ректор тайинланди“. кун.уз. Қаралди: 10.1.24.
- ↑ „25-летний магистр стал замдиректора Агентства по науке и технологиям“.
- ↑ „В Агентстве по науке и технологиям назначен 25-летний заместитель гендиректора“.
- ↑ „Заместителем министра инновационного развития стал Олимжон Туйчиев, создатель первого узбекскоязычного робота“. нуз.уз. 2023-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
- ↑ „Олимжон Тўйчиев янги лавозимга тайинланди“. Халқ сўзи. 2023-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
- ↑ „Олимжон Тўйчиев Турин политехника университетига ректор бўлди“. газета.уз. Қаралди: 10.1.24.
