Зиёсферада исми Олимжон ва фамилияси Холдоров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Олимжон Холдоров (тахаллуси Олимжон Ходдор; 1932.18.9, Андижон вилояти Булоқбоши тумани Кулла қишлоғи) — шоир ва ёзувчи, драматург. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1992), профессор (2002). Фарғона педагогика институтини тугатган (1952). Андижон радиосида муҳаррир (И960), "Коммунист" (1965) ва "Ёш ленинчи" (1966— 68) газ.ларида мухбир. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Андижон бўлими бошлиғи (1968—83). Дастлабки шеърлар тўплами — "Арғувон тагида" (1965). Х. "Андижон сулувлари" (1968), "Кафтимдаги тупроқ" (1970), "Ошиқона" (1972), "Андижон баҳори" (1976), "Субҳидам қўшиқлари" (1977), "Кумуш коса" (1979), "Тўёнатўёна" (1982), "Ер фарзанди" (1986), "Сенга интиламан" (1986), "Даврани кенг олинг" (1990), "Кўз тегмасин" (1992) каби тўпламлар муаллифи. Шунингдек, у "Мен — Андижонман", "Андижон самоси", "Келажакдан бир садо", "Роз", "Карвон қўнғироғи" каби лироэпик асарлар ҳам ёзган. 100 дан ортиқ ғазалларига куйлар басталанган.

Х. драматургия соҳасида ҳам бир қанча асарлар ёзган ("Қотил ким", 1992; "Севги афсонаси", 1992; "Анда жон қолди", 1999). Асарларида инсон гўзаллиги, маънавий олами, меҳрмуҳаббат ва садоқат ҳақида баҳс юритилади. Х.нинг сўнгги йилларда йирик эпик жанрларга мансуб "Кўнгил" (1992) қиссаси, "Аросат" (1993), "Миркомилбой" (1998) романлари ва бошқа асарлари эълон килинди. Болаларга бағишланган "Боборуҳ" (2000) песаси ҳам бор.

Адабиёт

  • Водий куйчиси, Т., 1992; Олимжон Холдор, Т., 2002.

Манбалар

  • Сайланма, 3 ж.ли, Т., 2001; Песалар, Т., 2002.