Олита Раусе
Мамлакат

Совет Иттифоқи

Латвия
Туғилиши 21-ноябр 1962-йил
Латвия, Совет Иттифоқи
Саравҳа

Халқаро магистр

Аёл гроссмейстер
Юқори рейтинги 2360 (июл 1994-йил)

Олита Раусе (1962-йил 21-ноябрда Совет Иттифоқида туғилган) — латвиялик аёл шахматчи, ФИДЕ аёл гроссмейстер (WГМ, 1993) ва халқаро уста (ИМ, 1995) унвонларига эга. Шунингдек, у ИCCФ корреспонденс гроссмейстер унвонига эга (ГМ, 1998).

Шахматдаги фаолияти

Раусе аёллар ўртасидаги Латвия шахмат чемпионатида уч марта кумуш медални қўлга киритган, жумладан, 1981-йил (Астра Голдмане турнирида ғалаба қозонди), 1984-йил (Анда Шафранска турнирда ғалаба қозонди) ва 1994-йил (Анда Шафранска билан қўшимча ўйинда мағлуб бўлганидан кейин — 1½: 2½ кумуш медалини қўлга киритди). 1986-йилда Раусе Минскда шахмат бўйича Совет Иттифоқи шахматчи аёлларининг жамоавий чемпионатида Латвия нуфузи ҳимояси учун иккинчи тахтада ўйинларни олиб борди[1].

Раусе Шахмат Олимпиадаларида Латвия шарафи учун дона сурган:[2]

  • 1994-йилда Москвадаги 31-шахмат Олимпиадасида иккинчи тахтада (+4, −4, =3) ўйнаган.

Раусе дунёдаги энг кучли корриспонденс шахматчиларидан бири ҳисобланади. У ИCCФ Олтинчи Жаҳон кубоги турнирида ғолибликни қўлга киритган[3].

Олита Раусе 1993-йилда ФИДЕ аёл гроссмейстер (WГМ) унвонини қўлга киритди. Орадан 2 йил ўтиб эса халқаро уста (ИМ) унвонига ҳам эришди. Олита Раусе 1998-йил ИCCФ да корреспонденс гроссмейстер (ГМ) сифатида этироф этилди.

Шахсий ҳаёти

Раусе Латвия Миллий университетинининг филология факултетида ўқиган ва магистр даражасига эга. 2001-йил декабридан 2017-йил февралига қадар Ригадаги Жанис Розе Публишерс нашриётида бош муҳаррир лавозимида фаолият олиб борган. Олита Раусе Игорс Раусе билан турмуш қурган.

Манбалар

  1. ↑ Wожcиэч Бартелски. „Совиэт Wомен'с Теам Чесс Чампионшип :: Олита Раусе“. ОлимпБасе. Қаралди: 24-декабр 2011-йил.
  2. ↑ Wожcиэч Бартелски. „Wомен'с Чесс Олймпиадс :: Олита Раусе“. ОлимпБасе. Қаралди: 24-декабр 2011-йил.
  3. ↑ „Wcуп-06 Финал“. Таблес.иccф.cом. Қаралди: 24-декабр 2011-йил.