Оливер Бауманн (1990-йил 2-июнда туғилган) – германиялик профессионал футболчи, Бундеслиганинг ТСГ Ҳоффенҳеим клуби дарвозабони ва сардори[2].

Оливер Бауманн
Бауманн wитҳ ТСГ Ҳоффенҳеим ин 2019
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1990-йил 2-июн (1990-06-02) (36 ёш)[1]
Таваллуд жойи Бреисач, Германия
Бўйи 1.87 м (6 фт 2 ин)[1][2]
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
ТСГ Ҳоффенҳеим
Рақами 1
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
ФC Бад Крозинген
2002–2009 СC Фреибург
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
– СC Фреибург ИИ 22 (0)
2010–2014 СC Фреибург 131 (0)
2014– ТСГ Ҳоффенҳеим 330 (0)
Миллий терма жамоа
2008 Германия У-18 1 (0)
2008–2009 Германия У-19 7 (0)
2010 Германия У-20 2 (0)
2010–2013 Германия У-21 10 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 18-май учун)

Клублардаги фаолияти

СC Фреибург

Ёшлар ва захира жамоаси

Оливер Бауманн 2002-йилда СC Фреибург клубининг ёшлар жамоасига қўшилган. Ўшандан буён футболчи клуб сафида жами 104 та Бундеслига ўйинда майдонга тушган. СC Фреибург Б жамоаси сафида эса 21 та учрашув ўтказган.

Асосий жамоа

Бауманн wитҳ Фреибург ин 2013

2009-2010-йилги мавсумнинг сўнгги турида Бауманн Боруссиа Дортмунд клубига қарши Бундеслига учрашувида профессиноал футболдаги дебютини ўтказди[3]. 2010-2011-йилги мавсумдан бошлаб эса у жамоанинг асосий дарвозабонига айланди ва 30 та лига ўйинида майдонга тушди. 2011-йилнинг июн ойида дарвозабон шартномасини 2015-йилга қадар узайтирди[4]. Навбатдаги икки мавсумда эса у клуб сафида жами 73 учрашув ўтказди.

2013-2014-йилги мавсумда у СC Фреибург таркибидаги асосий фигуралардан бири бўлиб, клубнинг Бундеслигадаги дастлаби олтита ўйини, шунингдек, УЭФА Европа Лигаси ва ДФБ-Покалнинг очилиш ўйинларида ҳам майдонга туширилди. Бироқ, Ҳамбургер СВ жамоаси қарши ўйинда Бауманн қўпол хатоларга йўл қўйди, бу эса клубнинг 3:0 ҳисобида мағлубиятига сабаб бўлди[5]. Шунга қарамасдан мураббийлар унга ишонч билдиришда давом этди ва кейинги Нüрнберг билан кечган учрашувда қуруқ ўйин ўтказган ҳолда жамоасининг мавсумдаги илк қғалабасини таъминлади[6][7].

ТСГ Ҳоффенҳеим

2014-йилнинг 14-майида Бауманн ТСГ Ҳоффенҳеим жамоаси билан тўрт йиллик шартнома имзолади. Ўшандан бери у клубнинг асосий дарвозабони ва Бенжамин Ҳüбнер кетганидан кейин эса жамоа сардорига айланди[8]. 2023-2024-йилги мавсумда Бундеслигада 157 та сейв қайд этган ҳолда бу натижа борасида лигадаги энг юқори натижани қайд этди[9] .

Терма жамоадаги фаолияти

Бауманн ҳали Германия терма жамоаси сафида дебют қилмаган бўлсада, аммо 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган барча ёш тоифасидаги жамоалар сафида камида биттадан ўйин ўтказган.

Бауманнинг Германия У-19 жамооасидаги барча учрашувлари ўртоқлик ўйинларига тўғри келган. Булардан энг сда қоларлиси Эстония У-19 терма жамоасига устидан қозонилган 5-0 ҳисобидаги ғалаба бўлган. Кейинчалик Германия У-20 терма жамоаси сафида Швейцария У-20 ва Италия У-20 терма жамоаларига қарши иккита ўйинда майдонга тушганидан сўнг, у 21 ёшгача бўлганлар терма жамоасига чақирув олди.

2010-2011-йилги мавсумда Бауманн Германия У-21 терма жамоаси сафида тўртта ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, ўша ўйинларда олтита гол ўтказиб юборди. Кейинги уч мавсумда эса терма жамоа сафида бор йўғи бешта учрашувда майдонга туширилди.

Бауманн 2020-йил сентябрда илк бора Испания ва Швейсарияга қарши УЭФА Миллатлар Лигаси учрашувларида Германия терма жамоаси учун чақирув олди[10] .

Футболчи Германиянинг УЭФА Евро 2024 учун якуний қайдномасига ҳам киритилди[11].

Cареэр статистиcс

Cлуб

2024-йил 18-май ҳолатига кўра
Клублар сафидаги статистикаси
Клуб Мавусум Лига ДФБ-Покал Европа Умумий
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
СC Фреибург ИИ 2009-2010 Регионаллига Сüд 20 0 — — 20 0
2010-2011 Регионаллига Сüд 2 0 — — 2 0
Тотал 22 0 — — 22 0
СC Фреибург 2009-2010 Бундеслига 1 0 0 0 — 1 0
2010-2011 30 0 1 0 — 31 0
2011-2012 33 0 1 0 — 34 0
2012-2013 34 0 5 0 — 39 0
2013-2014 33 0 3 0 6 0 42 0
Умумий 131 0 10 0 6 0 147 0
ТСГ Ҳоффенҳеим 2014-2015 Бундеслига 34 0 3 0 — 37 0
2015-2016 33 0 1 0 — 34 0
2017-2018 34 0 2 0 — 36 0
2017-2018 34 0 0 0 7 0 41 0
2018-2019 33 0 0 0 6 0 39 0
2019-2020 30 0 1 0 — 31 0
2020+2021 31 0 2 0 7 0 40 0
2021–2022 33 0 2 0 — 35 0
2022–2023 34 0 3 0 — 37 0
2023–2024 34 0 2 0 — 36 0
Умумий 330 0 16 0 20 0 366 0
Умумий 473 0 26 0 26 0 525 0

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Оливер Бауманн | ТСГ Ҳоффенҳеим | Плаер Профиле | Бундеслига“. бундеслига.cом. ДФЛ. Қаралди: 2022-йил 16-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Стеcкбриэф Оливер Бауманн“. ТСГ 1899 Ҳоффенҳеим. Қаралди: 2022-йил 3-август.
  3. ↑ „Бундеслига 34. Спиэлтаг: СC Фреибург – Боруссиа Дортмунд“ (де). Зеит Онлине (2010-йил 8-май). Қаралди: 2016-йил 28-июн.
  4. ↑ „Оливер Бауманн верлäнгерт беим СC Фреибург“ (де). Бадисче Зеитунг (2011-йил 28-июн). Қаралди: 2016-йил 28-июн.
  5. ↑ „Бундеслига: Фреибург кеэпер Оливер Бауманн wас поситиве деспите 3-0 лосс то Ҳамбург“. Скй Спорц (2013-йил 28-октябр). Қаралди: 2016-йил 28-июн.
  6. ↑ „ДАРИДА ФИРЕС ФРЕИБУРГ ПАСТ СОРРЙ НÜРНБЕРГ“. бундеслига.cом. 2014-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-сентябр.
  7. ↑ „СC Фреибург верлäнгерт ворзеитиг мит Оливер Бауманн“ (де). Бадисче Зеитунг (2013-йил 24-сентябр). Қаралди: 2016-йил 28-июн.
  8. ↑ „Wҳо аре тҳе Бундеслига'с cаптаинс ин 2023/24?“.
  9. ↑ „Бундеслига Стац 2023-2024: Шоц савед“. Бундеслига. Қаралди: 2024-йил 30-май.
  10. ↑ „Лöw: "Ич ҳабе Верантwортунг гегенüбер ден Спиэлерн"“ (де). ДФБ (2020-йил 25-август). Қаралди: 2020-йил 6-сентябр.
  11. ↑ „УЭФА Эуро 2024: Алл сқуадс анд плаерс фулл лист“. Олймпиcс.cом (2024-йил 7-июн). Қаралди: 2024-йил 7-июн.

Ҳаволалар