Оливер Смитҳиэс (инглизча: Оливер Смитҳиэс; 1925-йил 23-июл, Ғарбий Ёркшир, Англия — 2017-йил 10-январ, Чапел Хилл, АҚШ) — инглиз-америкалик генетик. Физиология ёки тиббиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори (2007) - эмбрион илдиз ҳужайраларидан фойдаланган ҳолда сичқонларда ўзига хос ген модификацияларини жорий этиш тамойилларини кашф этгани учун[1][2].

АҚСҲ Миллий Фанлар Академияси аъзоси (1971), Лондон Қироллик жамиятининг чет эллик аъзоси (1998).

Биографияси

Оливернинг сўзларига кўра, унинг фанга бўлган қизиқиши радио ва телескопларнинг эрта та'сиридан келиб чиққан. 1951-йилда у Оксфордда магистр даражасига, кейинроқ Оксфорддан физиология бўйича ДПҳилга сазовор бўлди. 1953—1960-йилларда Торонто университетининг тиббий тадқиқот лабораториясида, сонгра, 1960—1988-йилларда Висконсин-Мадисон университети лабораториясида ишлаган. Оливер 1988-йилдан Шимолий Каролина университетининг Патология ва лаборатория тиббиёти лабораториясининг профессори бўлган. Шунингдек, у ишлаб чиққан техникалардан фойдаланиб, сичқонларнинг генетик тадқиқотларини ўтказди.

Оливер ва Марио Капекки мустақил равишда эмбрион илдиз ҳужайралари ёрдамида сичқонларда ўзига хос генларни ўзгартириш соҳасида муҳим кашфиётлар ихтиро қилишди.

2016-йилга келиб Смитилар Греэнпеаcе, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бутун дунё ҳукуматларини генетик жиҳатдан ўзгартирилган организмларга (ГМО) қарши курашни тўхтатишга чақирувчи хат имзолади[3][4][5].

Оксфорддаги Баллиол коллежининг фахрий а'зоси. Шуни этиб отиш керакки, 1975-йилда Америка Генетика Жамияти президенти лавозимига кўтарилди.

Мукофотлар

  • 1990-йил - Халқаро Гайрднер мукофоти, "Ма'лум оқсиллар ва нуклеин кислоталарни ажратиш ва идентификациялаш имконини берувчи гел электрофорез усулларини кашф қилиш, ишлаб чиқиш ва қўллаш учун»[6].
  • 1993-йил - Халқаро Гайрднер мукофоти, "Сичқончада мақсадли мутацияларни яратиш учун гомологик рекомбинациядан фойдаланиш бўйича кашшоф ишлар учун»[7].
  • 1994-йил - Алфред Слоан мукофоти.
  • 2001-йил - Асосий тиббий тадқиқотлар учун Алберт Ласкер мукофоти (Марио Капекки ва Мартин Эванс билан бирга), "Одам касалликларининг ҳайвонлар моделларини яратишга имкон берувчи сичқонча геномини ажойиб аниқлик билан манипуляция қилишнинг кучли технологиясини ишлаб чиқиш учун»[8]
  • 2002-йил - Массрй мукофоти (Марио Капекки билан бирга)
  • 2005-йил - Ривожланиш биологияси бўйича Димес жамғармаси мукофоти (Марио Капекки билан), "Генлар қандай ишлашини аниқлаш воситаси сифатида сичқонларда генларни нишонлашни ривожлантириш учун»[9].
  • 2007-йил - Физиология ёки тиббиёт бўйича Нобел мукофоти (Марио Капекки ва Мартин Эванс билан бирга) »[10]
  • 2007-йил - Томас Хант Морган медали
  • 2009-йил - Америка кимёгарлар институтининг олтин медали.

Манбалар

  1. ↑ „Нобелевская премия по физиологии и медицине — 2007“. Элементы.ру (2007-йил 12-октябр). 2017-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-январ.
  2. ↑ О. БЕЛОКОНЕВА. „НОБЕЛЕВСКИЕ ПРЕМИИ 2007 ГОДА. ГЕНЫ ПОД ПРИЦЕЛОМ“. НАУКА И ЖИЗНЬ (декабрь 2007). 2017-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-январ.
  3. ↑ „107 Нобел лауреатес сигн леттер бластинг Греэнпеаcе овер ГМОс“. 2016-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-июн.
  4. ↑ „Лауреатес Леттер Суппортинг Преcисион Агриcултуре (ГМОс)“. 2016-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-июн.
  5. ↑ „Список нобелевских лауреатов подписавших письмо“. 2017-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-июн.
  6. ↑ „Оливер Смитҳиэс - Гаирднер Фоундатион“. 2017-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-март.
  7. ↑ „Архивированная копия“. 2017-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 13-январ.
  8. ↑ „2001 Ласкер Аwардс | Тҳе Ласкер Фоундатион“. 2017-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-март.
  9. ↑ „Источник“. 2017-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-март.
  10. ↑ „Тҳе Нобел Призе ин Пҳйсиологй ор Медиcине 2007 - НобелПризе.орг“. 2007-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-январ.