Олий мактаб – халқ хўжалигининг турли тармоқларида амалий, педагогик ёки илмий фаолият кўрсатиш учун умумий ўрта ёхуд ўрта махсус маълумот асосида олий малакали мутахассислар тай-ёрлайдиган олий ўқув юрти. ЙУНЕСКОнинг белгилашига кўра, „Олий мактаб“ тушунчаси ўз ичига университетлар, ўқув институтлари, академиялар, олий билим юртларини камраб олганидек, лицей ва коллежлар таълимини ҳам олади. Бунда Олий мактабнинг ўз талабаларига кай даражада билим бериши ва уларда қандай малакалар шакллантириши эмас, балки унинг ўрта маълумот негизида мутахассис тайёрлаши асос қилиб олинади. Шунинг учун ҳам бир қатор мамлакатларда умумий урта таълимдан кейин мутахассис тайёрлайдиган ҳар қандай ўқув юрти Олий мактаб ҳисобланади. ЎзРда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқаришнинг учинчи босқичидан сўнг Олий мактаб урта махсус маълумот негизидагина мутахассис тайёрлайдиган бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил