Оллоқулихон (тахминан 1794—1842) – Хоразм хони (1825—1842) — Муҳаммад Раҳимхон Ининг ўғли, қўнғиротлар ўзбек сулоласидан.

Оллоқулихон
Хива хони
Мансаб даври
1825-йил – 1842-йил
Ўтмишдоши Муҳаммад Раҳимхон И
Вориси Раҳимқулихон
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1794-йил
Хива
Вафоти 1842-йил
Хива
Болалари Раҳимқулихон
Отаси Муҳаммад Раҳимхон И
Дини Сунний ислом
Оллоқулихон қабри. Паҳлавон Маҳмуд мақбарасида жойлашган.
Оллоқулихон мадрасаси, Хива

Оллоқулихон даврида зулм, талончилик, ўзаро урушлар кучайган. Оллоқулихон Бухоро амирлиги билан сулҳ тузилганига қарамай 7-марта амирлик ҳудудига юришлар қилиб қишлоқларни талаб қайтган. Хуросонга 5-марта юриш қилган. Қорақалпоқ ва туркманларнинг қўзғолонларини бешафқат бостирган (1828). Россия билан савдо ва элчилик муносабатларини (1840—1841) ривожлантирган.

Таржимайи ҳоли

Оллоқулихон 1794-йилда Хива шаҳрида туғилган. 1825-йилда Муҳаммад Раҳимхон И (1806—1825) вафотидан кейин Хива хонлигида ҳокимият тепасига Муҳаммад Раҳимхоннинг ўғли Оллоқули келади.

Ички сиёсат

Оллоқулихон даврида ҳам давлатни марказлаштиришни кучайтириш сиёсати давом этди. 1828-йилда сарик қабилаларининг қўзғолони бостирилди.

Оллоқулихон даврида мамлакат иқтисодиётини тиклаш ишлари давом этди. Унинг ҳукмронлиги даврида Хоразмда йирик ирригация ишлари олиб борилди. 1830—1831-йилларда Кўҳна Урганчда канал қурилди.

Оллоқулихон дунёдаги сиёсий воқеаларига қаттиқ қизиқар, чет тилларини ўрганар эди. Ўрта Осиёнинг барча замондош ҳукмдорларидан фарқли ўлароқ, у рус тилида бемалол ўқиган ва ёзган[1].

Оллоқулихон Қўқон хонлиги билан иттифоқчиликда Бухоро амирлиги ҳудудига бир неча бор ҳужумлар уюштирди. Хуросонга беш марта юриш қилди.

Ташқи сиёсат

Оллоқулихон даврида Россия, Усмонлилар империяси, Буюк Британия, Эрон, Афғонистон билан дипломатик алоқалар ўрнатилган.

1840-йилда инглиз элчилари Жеймс Эббот ва Ричмонд Шекспир Хивага ташриф буюрдилар.

1840-йилда Россия империяси билан муносабатлар бироз совуқлашганидан кейин Хива элчиси Отаниёз Хожа Раис муфтийси Петербургга юборилади[2].

1841-йилда Хивага капитан Никифоров бошчилигидаги рус миссияси келди.

1842-йилда император Николай И Петербургда Хива элчилари Вайсбай Ниёзов ва Ишбай Бабаевни қабул қилди[3]. Элчиларга Россия ҳукумати билан музокара ўтказиш ва икки томонлама оғир ҳолатда қолаётган сиёсий алоқаларни юмшатиш вазифаси берилганди. 1841-йилнинг 12-декабрида Оренбург шаҳрига етиб келган хивалик элчилар ўз сафарларини давом эттириб, 1842-йил 10-мартда Петербургга етиб бордилар. Петербургда олиб борилган музокаралардан кейин икки томонлама муносабатлар бироз юмшади[4].

Маданий сиёсат

1842-йилда Ичан қалъа ташқарисида яшаётган аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида Дишан қалъа (Ташқари қалъа) қурилган. Қалъанинг узунлиги 6250 метр бўлиб, шундай улкан қурилиш қўл кучи билан пахсадан 30 кун давомида қуриб битказилган. Ичан қалъанинг жанубий дарвозасидан Дишан қалъа деворигача бўлган масофа 300–400 метрни ташкил қилади.

Оллоқулихон даврида Хивада Мунис Хоразмий, Рожих, Дилавар, Саид Мирзо Жунайд, Мирзо Масихо каби шоирлар ижод қилган. Тарихчилар Мунис Хоразмий ва Огаҳий Хоразм тарихини ёзган. Оллоқулихон даврида Хивада карвонсарой, тим, 111 хона ва бўлмали Тошҳовли саройи (1834—1835), Ичан қалъанинг шарқий дарвозасига туташтириб қурилган Оллоқулихон мадрасаси, Оқ масжид, Саитбой масжиди, Тошҳовуз қалъаси (1835—1836) ва бошқа иншоотлар қурилган. Янги каналлар қаздириб суғориладиган ерларни кенгайтирган. Хива шаҳрининг ободончилиги учун кўп меҳнат сарф қилган. Оллоқулихон даврида кошинпазлик (кошинкорлик) санъати юксак чўққига чиққан. Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва Кўҳна Арк кошинлар билан безатилган. Сайид Аловуддин мақбараси ва бошқа кўпгина тарихий обидалар таъмирланди. Араб Муҳаммадхон ва Муҳаммад Амин иноқ мадрасалари қайтадан қурилди. Хива шаҳрининг атрофи мудофаа девори билан ўраб олинган (1842). Оллоқулихон 1842-йил Чоржўйга юриш қилиб қалъани қамал қилган пайтда оғир касалга дучор бўлиб орқага қайтишга мажбур бўлган ва 23-ноябрда вафот этган. Уни ўзи ҳаёт вақтида тайёрлаб қўйган Паҳлавон Маҳмуд мақбарасига дафн этишган.

Оллоқулихон вафотидан кейин Хоразмдаги ҳокимият унинг ўғли Раҳимқулихон (1842—1845) қўлига ўтади.

Манбалар

  1. ↑ Туркестанские ведомости. № 35, 1879 год
  2. ↑ Гуломов Х. Г., Дипломатические отношения государств Средней Азии с Россией в ХВИИИ — первой половине ХИХ века. Ташкент, 2005, с.247
  3. ↑ Гуломов Х. Г., Дипломатические отношения государств Средней Азии с Россией в ХВИИИ — первой половине ХИХ века. Ташкент, 2005, с.251
  4. ↑ Хива хонлигининг ҳарбий ва мудофаа тизими — 48-бет. 

Адабиётлар

  • Йўлдошев М., Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши, Т., 1959;
  • Гулямов Я. Г., Памятники города Хиви, Т., 1941;
  • Худойберганов К., Хива – 2500. Хива хонлари шажараси, Хива, 1996.
  • Гуломов Х. Г., Дипломатические отношения государств Средней Азии с Россией в ХВИИИ – первой половине ХИХ века. Ташкент, 2005
  • Гулямов Й. Г., История орошения Хорезма с древнейшикҳ времен до нашикҳ дней. Ташкент. 1957
  • История Узбекистана. Т.3. Т.,1993.
  • История Узбекистана в источниках. Составител' Б. В. Лунин. Ташкент, 1990
  • История Хорезма. Под редакцией И. М. Муминова. Ташкент, 1976
  • Севара Сабурова.ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000.

Манбалар