Оливер Александер Торнтон (1990-йил 15-июлда туғилган) — инглиз хонанда, бастакор ва актёр[1][2]. Оливер инглиз поп гуруҳи Еарс & Еарснинг етакчи вокалисти сифатида шуҳрат қозонган. Гуруҳ фаолияти давомида УК Албумс Чартда иккита албом, УК Синглес Чартда битта яккахон ҳамда Топ 10 таликка кирган бешта қўшиқни тақдим этган[3]. Александер 2021–2023-йиллар оралиғида ҳам гуруҳ номи остида мусиқий фаолиятини давом эттирди. Гуруҳ 2024-йилда тарқалиб кетган[4]. Фаолияти давомида Еарс & Еарс гуруҳи олти марта Брит Аwардс мукофотига номзод сифатида кўрсатилган.

Оллй Александер

Олли Александр Венгриядаги Сзигет фестивалида чиқиш қилмоқда, 2016-йил
Таваллуди
Оливер Александер Торнтон

1990-йил 15-июл (1990-07-15) (36 ёш)
Ҳаррогате, Шимолий Ёркшире, Англия
Таълими Ҳерефорд сан'ат коллежи
Касби
  • хонанда
  • бастакор
  • актёр
Фаолият йиллари 2008–йилдан ҳозиргача

Мусиқий фаолияти

Собиқ гуруҳлари Еарс & Еарс
Веб-сайти оллялехандер.cо.ук

Актёр сифатида Александер Чаннел 4 телеканалининг Итъс а Син (2021) драматик сериалида Ритчиэ Тозер ролини ижро этиб, танқидчилар эътирофига сазовор бўлди. Ушбу роли учун у Бритиш Аcадемй Телевисион Аwард фор Бест Аcтор, Cритиcс' Чоиcе Телевисион Аwардс ҳамда Индепендент Спирит Аwардснинг энг яхши актёр номинацияларига лойиқ кўрилган. Алехандер Буюк Британия номидан Эуровисион 2024 қо'шиқ танловида Швециянинг Малмö шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада „Диззй“ қўшиғи билан иштирок этди[5]. Мазкур қўшиқ унинг ўз номи остида чиқарилган илк мусиқий релизи бўлди[6]. Оливер танлов финалида 46 очко жамғариб, 18-ўринни эгаллади. Александернинг илк яккахон мусиқий албоми — Полари 2025-йил 7-февралда чиқарилган.

Манбалар

  1. ↑ „Ҳаппй биртҳдай, Оллй Алехандер!“. Гай Тимес (2016-йил 15-июл). 2018-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-июл.
  2. ↑ „Оллй Алехандер'с мум: 'Эуровисион эхcитемент буилдинг'“ (эн-ГБ) (2024-йил 1-март). 2024-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-март.
  3. ↑ „Еарс & Еарс' Оллй Алехандер анноунcед ас УК Эуровисион репресентативе фор 2024“. Оффиcиал Чарц (2023-йил 16-декабр). 2023-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-декабр.
  4. ↑ „Оллй Алехандер ревеалс наме анд релеасе дате оф УК Эуровисион 2024 энтрй“. Оффиcиал Чарц (2024-йил 6-феврал). 2024-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 16-феврал.
  5. ↑ „Оллй Алехандер релеасес Эуровисион 2024 энтрй Диззй“ (эн-ГБ). ББC (2024-йил 1-март). 2024-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-март.
  6. ↑ Реттиг, Жамес „Еарс & Еарс' Оллй Алехандер Релеасес Дебут Соло Сингле "Диззй": Листен“. Стереогум (2024-йил 1-март). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-март.