Olma kislota

Олма кислота, оксикаҳрабо кислота, НООС—СН(ОН) — СН2СООН — рангсиз, игнасимон кристалл модда. Мол. м. 134,09. Швед кимёгари К. Шееле 1785-йилда хом олмадан ажратиб олган. Олма кислота жуда муҳим 2 асосли оксикарбон кислотадир (қаранг Оксикислоталар). 2 та оптик фаол изомер ҳосил қилади; рацемат (оптик нофаол, кайнаш температураси 130°)шакли ҳам мавжуд. Сув ва спиртда яхши эрийди, кайнаш температураси 100°. Табиатда Л - олма кислота учрайди. У равоч, вино, хом олма, узум, зирк ва тамакида бўлади. Олма кислота тиббиётда сургилар ва бўғилишга қарши препаратлар тайёрлашда ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |