Olma qurti
Олма қурти, олма мевахўри (Cарпоcапса помонелла) — уруғли меваларнинг зараркунандаси, барг ўровчи капалаклар оиласидан. Олма, беҳи, нок, баъзан ўрик, шафтоли, олхўри меваларига зарар етказади. Меванинг уруғи ва эти билан озиқланади. Олма қурти капалакларининг қанотлари ёзилганида" 18–21 мм, олдинги қанотлари кулранг, канотлари асоси ва учи қорамтир; кейинги қанотлари оч қўнғир, оқиш тукли. Сўнгги ёшдаги қуртлари 14–20 мм, оч пушти. Ғумбак даврида дарахт пўстлоғи, тўкилган шохшабба ва барглар остида, тупроқнинг юза қаватида, мева омборлари деворлари кавагида, мева яшиклари тирқишларида қишлайди. Эрта баҳорда олма гуллаганда пилладан капалак учиб чиқиб, дарахт барги ва гулларига тухум қўяди. Тухумлардан 6—8 кундан сўнг қуртлар чиқиб, меваларни зарарлайди. Мавсумда 3—4-марта насл беради.
Кураш чоралари: эрта баҳорда дарахт поясидан эски кўчган пўстлоқ олиб ташланади; илдизи атрофидаги тупроқ яхши юмшатилади; мева сақланадиган омборлар ва яшиклар дезинфексия қилинади; тўкилган мевалар ҳар доим йиғиб олиб турилади; капалаклар ҳар қайси наслининг пайдо бўли-ши даврида дарахтлар инсектицидлар (фозалон, Би-58) ва бошқа препаратлар билан ишланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |