Олма шарбати. Чапда филтирланмаган, шакарсиз; Ўнгда филтирланган, пастеризацияланган олма шарбати

Олма шарбати бошқа номларда ширин шарбат, юмшоқ шарбат деб аталади. АҚСҲ ва Канадада олмадан бевосита филтирланиб, шакарсиз ва алкоголсиз қилиб тайёрланади. АҚСҲ да уни шунчаки шарбат деб номлашса, бошқа жойларда эса алкоголсиз мева шарбати, олма шарбати деб аталади ва қаттиқ шарбат туридан ажралиб туриши учун юмшоқ булутли шарбат номи кўп қўлланади. Янги табиий олма шарбати асосан олманинг ўзидан ёки олманинг эт қисми, пўстлоғи, турли шаклдаги қирқимларидан тайёрланади. Табиий шарбат таркиби олманинг майдаланишидан қолган зарралар ҳисобига бироз қуйқаланиб, пиширилган, филтирланган олма шарбатидек тиниқ бўлмайди.

Тайёрлашдан олдин шарбат яхшилаб узоқ вақт қайнатилади. Бунда таркибидаги майда бактерия, микроблар ўлиб кетиши ҳисобига шарбатнинг сифат кўрсаткичи яхшиланади, узоқ вақт сақлашга чидамли бўлади. Заводларда тайёрланадиган олма шарбати пастеризация ва стерилизациядан ўтказилади, бунинг ҳисобига ранги ҳам анча тиниқ бўлади. Озиқ-овқат корхоналарида яратиладиган олма шарбатларига консервантлар ҳам қўшилади ва уларни узоқ вақт музлатгичда сақлаш мумкин бўлади. Анъанавий равишда шарбатлар кузда ишлаб чиқарилади. Байрамлар ва тадбирлар учун кўпроқ сотиб олинади[1].

Номланиши

„Шарбат“ атамаси дунёнинг кўп мамлакатларида спиртли ичимликлар сифатида ишлатилган, лекин Шимолий Америкада бу сўз янги олма шарбатини билдиради. Алкогол ичимликлар учун қаттиқ шарбат тури қўлланади. Кўпчилик мамлакатларда мева шарбати ва шарбат атамалари фарқ қилсада, АҚШнинг Массачусетц штатида уларнинг фарқи деярли ёқ. Уларда кўпинча хом олма шарати ва филтирланган олма шарбати фарқланади. Олма шарбати ва шарбат (шароб) иккиси ҳам олмадан тайёрланади, уларнинг фарқи янги олма шарбатида чўкинди жинслар ва қириндиларни олиб ташлаш учун филтирлаш жараёни бўлмайди. Олма бўлакларга бўлиниб қайнатилади. Заводларда тайёрланадиган олма шарбати эса вакумларда қайта ишланади, керакли қўшимчалар булан тўйинтирилади ва узоқ муддатга чидамлилиги оширилади. Ранги эса кулранг тус олади[2][3].

Табиий шарбат

Голден Гате Парк – олма шарбати ишлаб чиқаришга бағишланган ёдгорлик

Табиий шарбат ўзининг асл кўринишида, олма тами кучли, хом ва қайта ишланмаган ҳолда консерваланади. Вақт ўтиб олма сиртидаги майда бактерия ва микроорганимзларда ферментатив жараёнлар бошланиб ачиш ҳодисасига олиб келади. Узоқ вақт қолдирилган хом олма шарбатлари истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади. Лекин совуқ муҳитда ферментация секинлашгани сабабли табиий олма шарбатларини совутгичда сақлаш тавсия қилинади. Бу унинг сифатини сақлашга ёрдам беради.

Совуткичдан ташқарида сақлаш бактериялар кўпайишини тезлаштиради ва бунинг олдини олиш учун давлат санитария ҳизматлари томонидан тегишли қоидалар, бижғиш ва ачиш жараёнларига қарши экстрактлар ишлаб чиқилмоқда. Бундан ташқари тайёрланаётган шарбатларга иссиқлик ва ултрабинафша нурлар тасир қилдириб текшириб кўриш усуллари йўлга қўйилган.

Табиий хом олма шарбати етиштириладиган марказлар яқинида олма боғлари етиштирилиши, деҳқон бозорлари, тижорат марказлари, мавсумий ичимлик барлари ташкил қилиниши ҳам шарбатлар тез ачиб қолишининг олдини олади. Шу билан ҳам табиий олма шарбати ҳар доим бир хил ҳолда турмайди ва совуқ муҳит шароитида ҳам кўп қолиб кеца газланиб қаттиқ шарбатга айланади. Қаттиқ шарбат алкогол ичимликлари тайёрлашда ишлатилади. Шунинг учун пастеризациядан ўтмаган табиий олма шарбатларида тегишли ёрлиқлар қўйилиши талаб қилинади[4].

Олма шарбатлари мазали таъмга эга бўлиши учун бир нечта олма навлари аралаштирилиб тайёрланади. Аччиқ там бериладиган шарбатларга Жонатҳан Wинесап нави кенг қўлланади.

Қадоқланган шарбат

Олма майдалагич ва пресс ускунаси.

Тижорат мақсадларида яратиладиган шарбатлар кўпинча пастеризацияланади, стерилизациядан ўтказилиб, қайта ишланади, қўшимча консервантлар билан бойитилади[5]. Ултрабинафша нурларида микроблари ўлдирилади. Кимёвий ва техник ишлов бериш унинг таъмининг ўзгаришига олиб келади. Таркибида қўшиладиган консерватлар сабаб бундай шарбатлар сақлашга ва ташишга чидамли ҳисобланади.

Олма шарбатлари қадоқланиши 1990-йилдаги пастеризацияланмаган шарбатлардан касалликларнинг (э.cоли бактерияси билан зарарланиш) кўпайиши туфайли йўлга қўйилди. АҚШ фармасевтика ва озиқ-овқат ташкилоти томонидан 1998-йилда киритилган таклифга кўра, дасткаб 2000-йилдан Канадада қадоқлаш жараёни бошланди[6][7].

2001-йилга келиб АҚШ бир қанча қоидалар киритди. Бунга кўра ишлаб чиқарувчилар пастеризация, стерилизация усуллари, ултрабинафша нурларидан фойдаланиши, ишлов берилган шарбатлар ишлаб чиқаришлари тақбиқ қилинди. Таркибида патогенлар миқдори беш мартага камайтирилган, „Ҳазард Аналйсис анд Cритиcал Cонтрол Поинц“ қоидаларига амал қилиб тайёрланган шарбатлар сифатли деб топилган[8][9].

Тайёрланиши

Замонавий қишлоқ тегирмонида шарбат тайёрлаш техникалари

Шарбат ишлаб чиқаришнинг замонавий усуллари йиллар давомида ривожланиб, инсон қўли ёки техника кучи билан амалга оширилган. Техник қурилмалар таркиби мевани майдалаш учун катта оғир айланма ғилдираги бўлган тош, ёғоч чуқурча, пулпа, шарбат сиқадиган катта винтли прессдан иборат бўлган.

Палмер Брос, Cос Cоб, CТ компаниялари 1800-йиллардан 1900-йилларгача энг замонавий пресслаш методларини ишлаб чиқди. Кейинчалик айланувчи барабан, пластик токчалар, электр-гидравлика ускуналари, электр болға тегирмонлари яратилди[10].

Шарбат ишлаб чиқаришда саралаш жараёнида олманинг навларига қараб янги узиб олинган, қуритилган, майдаланган мевалар танлаб олинади. Олмалар ювилади, кесилади, майдаланиб қўпол аралашма кўринишидаги пюрега айлантирилади. Пюре бўлакларга бўлиниб, матога ўралади, ёғочдан ясалган ёки пластмасса токчаларга жойланади. Бу ерда пресс ускунаси олма пюреларини қайта сиқиб чиқаради ва тақсимлаш ускунаси орқали лентали филт прессига ажратилади. иккита ўтказувчи калмарлар орқали шарбат сиқиб чиқарилади. Тайёр шарбатлар бироз музлатгичли камераларда сақланиб, микробларга қарши пастеризациядан ўтказилади. Махсус идишларга жойланиб олма шарбати сифатида сотишга юборилади. Қўшимча моддалар сифатида шарбатга ферментлар, олма сиркаси, бижғишга қарши моддалар қўшилади. Сўнгида қолган қаттиқ қолдиқ чорва еми сифатида фермаларга юборилади.

Турдошлари

Иссиқ олма шарбати – куз, қиш мавсумлари учун ичимлик сифатида тайёрланади. Унга долчин, апелсин қобиғи, мускат ёнғоғи, чиннигул ва бошқа зираворлар қўшиб қайнатилади[11].

Газланган олма шарбати – табиий равишда тайёрланадиган, филтрланмаган газли ичимлик. У билан кўпинча „кўпикли олма шарбати“ брендида чалкашишлар бўлади. У филтрлаш ва пастеризациядан ўтгани учун табиий олма шарбати ҳисобланмайди[12][13][14].

Маданий аҳамияти

Олма шарбати АҚШнинг маданий ичимлиги ҳисобланади. Кўплаб давлатларда юмшоқлик хусусияти, тез ҳазм бўлиши, дориворлиги ва мазали таъми сабаб севиб истеъмол қилинади. Байрамлар, тадбирлар ва шунингдек кунлик истеъмол учун кўп сотиб олинади.

Манбалар

  1. ↑ „Cоре Эқуипмент Белт Прессес фор тҳе аппле Жуиcе, cидер анд wинемакинг индустриэс.“. Cоре-эқуип.cом. Қаралди: 2014-йил 5-март.
  2. ↑ Cанадиан Охфорд Диcтионарй, Сеcонд, Охфорд Университй Пресс, 2004 — 277-бет. ИСБН 9780195418163. 
  3. ↑ „У.С.C. Титле 26 - ИНТЕРНАЛ РЕВЕНУЭ CОДЕ“. www.говинфо.гов. Қаралди: 2021-йил 24-январ.
  4. ↑ „Массачусетц Департмент оф Агриcултурал Ресоурcес“. 2004-йил 21-августда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ „ҲАCCП — "Ҳазард Аналйсис анд Cритиcал Cонтрол Поинт: Жуиcе ҲАCCП"“. Фда.гов. 2012-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-май.
  6. ↑ „УСДА Фоод Сафетй "Неw Жуиcе Регулатионс Ундерwай"“.
  7. ↑ „Cанадиан Фоод Инсп. Агенcй он Унпастеуризед Фруит Жуиcе/Cидер Продуcц“. Ҳc-сc.cа (2000-йил 21-июл). Қаралди: 2015-йил 9-май.
  8. ↑ „Федерал Регистер: Жануарй 19, 2001, ҲҲС/ФДА "21 CФР Парт 120 Финал Руле"“. 2007-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ „Лог редуcтион эхплаинед“. 2008-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган.
  10. ↑ „Cоре Эқуипмент Белт Прессес фор тҳе аппле Жуиcе, cидер анд wинемакинг индустриэс.“. Cоре-эқуип.cом. Қаралди: 2014-йил 5-март.
  11. ↑ „Wарм Уп Wитҳ Муллед Wине & Cидер“. Аллреcипес.cом. 2011-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-май.
  12. ↑ „'Орчард Аллей' ин Георгиа“. Георгиа.орг. 2009-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-май.
  13. ↑ „Массачусетц агри-тоурисм гуиде“. Масс.гов. 2004-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-май.
  14. ↑ „Орчард тоурисм ин Cанада“. Медиаcентре.cанада.травел. 2013-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-май.