Олмалиқсой — Тошкент вилоятидаги сой. Қурама тизмасининг шим.ғарбий ён бағридаги Новнали довонидан 3 км ғарбда (2330 м) бир қанча майда булоклардан бошланади. Олмалик, шаҳри яқинида ариқларга бўлиниб, Оҳангарон дарёсига етмай тугайди. Узунлиги 32 км, ҳавзасининг майдони 84 км². Юқори оқимида сой тор ва нисбатан чуқур, қуйи оқимида кенг ва ён бағирлари ётиқ водийда оқади. Қор ва ёмгир сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 0,28 м³/ сек. Март—апрелда суви кўпаяди. Умумий уз. 20 км га яқин, 8 та ирмоғи бор.[1]

Олмалиқсой
Olmaliqsoy (quyi qismida, iyulda)
Олмалиқсой (қуйи қисмида, июлда)
Тавсиф
Сув сарфи 0,28 м³/с
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



[[Туркум:Алфавит бўйича дарёлар]