Olmaxonsimonlar
Олмахонсимонлар (Сcиуридаэ) — кемирувчилар оиласи. Гавдасининг узунлиги 6—60 см. 25 га яқин уруғи, жумладан, олмахонлар, бурундуқлар, суғурлар, ингичка бармокли юмронқозиқлар ва бошқа мавжуд. 230 га яқин тури маълум. Евросиё, Африка, Шимолий Америка ва Жанубий Американинг шимол қисмида мўтадил, субтропик ва тропик минтақалардаги ўрмонлар, очиқ текисликлар, тундра ва баланд тоғларда (3800 м баландликкача) тарқалган. Дарахтларда (олмахонлар, бурундуклар), ерда (суғурлар, юмронқозиқлар) ҳаёт кечиради. Кўпчилик турлари қишда уйқуга кетади. Асосан, ўсимликлар билан озиқланади, айрим турлари қишга озиқ ғамлайди. Йилда 1—3 марта болалайди. 6 тури Халқаро Қизил китобга, кўк суғур Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |