„Олмос жилоси“ — ўзбек ёзувчиси Ҳожиакбар Шайхов қаламига мансуб илмий-фантастик қисса. 1983-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида шу номли тўпламда чоп этилган[1]. Қисса ўқувчилар томонидан яхши кутиб олинган[2]. Адабий танқидчи Озод Шарафиддинов „Олмос жилоси“ қиссасини „Рене жумбоғи“ қиссаси билан бир қаторда илмий-фантастика жанридаги муҳим ўзбекча асарлардан эканлигини таъкидлаган[3]. Қисса рус тилига ҳам таржима қилинган ва „Блеск алмаза“ (русча: Блеск алмаза) номли тўпламда чоп этилган[4].

Олмос жилоси
Муаллиф(лар) Ҳожиакбар Шайхов
Тил ўзбекча
Жанр(лар)и илмий фантастика
Нашриёт „Ёш гвардия“
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1983

1983-йил „Олмос жилоси“ номи билан чоп этилган тўпламга „Олмос жилоси“ қиссаси билан бир қаторда „Аланга“, „Рене жумбоғи“, „Рея тошлари“ ва „Қора туйнук сари“ қиссалари киритилган. Ушбу бешала қиссада ўзбек фазогири Олмос Азизовнинг космик саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилинади. Қиссаларда совет мафкурасига мос равишда коммунизм ғоялари илгари сурилган[манба керак]. Тўпламга Худойберди Тўхтабоев тақризчилик, Анвар Обиджон эса муҳаррирлик қилган. Асар сўнггида филолог Пирмат Шермуҳамедовнинг Шайхов ижоди ҳақидаи „Истиқлол шайдоси“ мақоласи келтирилган.

Манбалар

  1. ↑ „Олмос жилос“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 3-ноябр.
  2. ↑ Расулова, Умида. ХХ аср ўзбек қиссачилиги (поэтик изланишлар ва тараққиёт тамойиллари). Тошкент: Алишер Навоий Номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети, 2020 — 56-бет. Қаралди: 17-ноябр 2024-йил. 
  3. ↑ Шайхов, Ҳожиакбар. Туташ оламлар; Икки жаҳон овораси. Тошкент: Шарқ, 2001 — 6-бет. Қаралди: 17-ноябр 2024-йил. 
  4. ↑ „Блеск алмаза“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 3-ноябр.