ПАЛМЕ (Палме) Улоф (1927.30.1 - Стокголм — 1986.28.2) — Швеция бош вазири (1969-76 ва 1982-1986). 1963-йилдан бир қанча вазирликларни бошқарган. Социал-демократик ишчи партияси раиси (1969 йилдан). Халқаро нодавлат ташкилоти — "Қуролсизланиш масалалари бўйича мустақил комиссия" ("П. комиссияси")га раҳбарлик қилган. Террорчи томонидан ўлдирилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил