Олот — Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти Олот туманидаги шаҳар (1982-йилдан). Туман маркази. Вилоят маркази (Бухоро шаҳри) дан 70 км узоқликда жойлашган. Олот стансияси мавжуд. Бухоро шаҳри билан темир йўл ва шоссе йўли орқали боғланган. О. марказидан Бухоро—Туркманобод халқаро темир йўл ва автомобил йўллари ўтган. Аму-Қоракўл канали шаҳарнинг жан.дан ўтади. Аҳолиси 11,5 минг киши (2003). „Олот“ атамасининг орлот туркий уруғ (қабила) номидан келиб чиққанлиги тахмин қилинади. Шаҳарда туман ҳокимияти биноси, „Олоттекс“ қўшма корхонаси, асфалт, ғишт, консерва заводлари, Аму-Бухоро канали бошкармаси, кўчма қурилиш механизациялашган колоннаси, МТП, алоқа бўлими, 7- умумий таълим, мусиқа мактаблари, қиш-лоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, касб-ҳунар мактаби, кутубхона, болалар ку-тубхонаси, музей, клуб, маданият уйи, маданият ва истироҳат боғи, марказий касалхона ва бошқа тиббий муассасалар ҳамда савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор.[1]

Олот
шаҳар
Олот туман ҳокимлиги
39°25′0″Н 63°48′0″Э / 39.41667°Н 63.80000°Э / 39.41667; 63.80000
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Бухоро вилояти
туман Олот тумани
Ҳукумат
Наргиза Неъматова
Иқлим тури Ўзбек
Расмий тил(лар)и 1943
Аҳолиси
11 500
Вақт минтақаси УТCУТC+5
Olot xaritada

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил