Оловбардошлик — металларнинг 1000° дан ҳам юқори температурада ҳаво ёки бошқа газсимон муҳит таъсирида кимёвий емирилишга чидамлилик хусусияти. Оксидлайдиган атмосферада металл (кртишма) нинг О. хоссаси металл сиртида оксид — куйинди катлами (металл ичида газ диффузиясини қийинлаштирадиган қатлам) ҳосил бўлишига боғлиқ. О. металлнинг кислород ютиши ҳисобига металлнинг массаси ортиши ёки унинг сиртидан куйинди йўқолиши натижасида массаси камайиши билан ифодаланади. О. материални юқори температурали шароитда ишлатиш мумкинлигини белгилайдиган муҳим омил қисобланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил