Олта Бока (1991-йил 13-сентябрда туғилган)[1] — албаниялик хонанда. У „Фестивали и Кëнгëс 46“ танловида ғолиб чиққач, „Земрëн э ламë пенг“ қўшиғи билан Албания номидан „Эуровисион–2008“ қўшиқ танловида иштирок этган[2].

Олта Бока
Таваллуди 1991-йил 13-сентябр (1991-09-13) (35 ёш)
Касби Қўшиқчи
Фаолият йиллари 2001–ҳозиргача

Карераси

Олта Бока Албаниянинг Тирана шаҳрида туғилган. У ёшлигидан қўшиқ куйлаш билан шуғуллана бошлаган. Олта „Гжениу и вогëл“ истеъдодлар танловида иштирок этиб, энг яхши ижрочи мукофотини қўлга киритган. Шунингдек, у „Этҳет э сë премтес мбрëма“ („Идол“нинг албанчадаги талқини) кўрсатувида ҳам қатнашган[3].

Олта Бока 2007-йилда „Фестивали и Кëнгëс“ танловида ғолиб чиққач, кенг шуҳрат қозонган. Ушбу ғалаба унга кейинги йили Албания номидан „Эуровисион“ қўшиқ танловида иштирок этиш ҳуқуқини берган[4]. Олта 22-май куни ўтказилган иккинчи ярим финалда қатнашиб, 24-майдаги финал босқичига йўлланма олган. Финалда эса 25 иштирокчи орасида 55 балл билан 17-ўринни эгаллаган. У „Эуровисион“ қўшиқ танловида Албания номидан иштирок этган энг ёш хонанда ҳисобланади[5].

Олта Бока нуфузли „Кëнга Магжике“ мусиқий танловида бир неча мукофотларга сазовор бўлган[6]. Шунингдек, у „Топ Фест 11“ танловида „Топ Албаниа Радио мукофоти“ни қўлга киритган[7]. 2013-йилда Бока „Нотре Даме де Парис“ мюзиклининг албанчадаги талқинида Эсмералда ролини ижро этган. Бир йил ўтиб, у „Данcе Wитҳ Ме“ рақс танловида иштирок этиб, актёр Девис Мука билан биргаликда тўртта мукофотни қўлга киритган[8][9][10].

Дискографияси

  • 2001: Тë дй приндëрит и дуа
  • 2007: Земрëн э ламë пенг
  • 2009: С’дуҳет тë дуа
  • 2009: Жепу ме земëр
  • 2010: Мбете нжë бренгë
  • 2011: Анна
  • 2013: Э фундит танго
  • 2014: Ти мë ке муа (фт. Эрик Ллоши)
  • 2014: Парфуми и тиж
  • 2016: Рри эдҳе пак
  • 2017: Атиж/асаж (фт. Стив Бока)

Мукофотлар

Кëнга Магжике

Йил Номзод / иш Мукофот Натижа
2009 "Жепу ме земëр" АМC Призе Ғолиб бўлган
2010 "Мбете нжë бренгë" Бест Баллад Ғолиб бўлган
2011 "Анна" АМC Призе Ғолиб бўлган
2013 "Э фундит танго" Бест Перформанcе Ғолиб бўлган

Топ Фест

Йил Номзод / иш Мукофот Натижа
2014 "Ти мë ке муа" (фт. Эрик Ллоши) Топ Албаниа Радио Аwард Ғолиб бўлган

Манбалар

  1. ↑ „Олта Бока Биограпҳй“ (сқ). Қаралди: 2018-йил 27-март.
  2. ↑ „Олта Бока то репресент Албаниа ин Эуровисион“. Қаралди: 2018-йил 27-март.
  3. ↑ „Си канë ндрйшуар кëнгëтарет э Этҳеве“ (сқ). 2018-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-март.
  4. ↑ „Олта Бока (Албаниа) мессаге“. Қаралди: 2018-йил 27-март.
  5. ↑ „Олта Бока“ (эн). эуровисион.тв. 2023-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-август.
  6. ↑ „Листа э фитуэсве тë Топ Фест 11“ (сқ). Қаралди: 2018-йил 27-март.
  7. ↑ „Нотре Даме де Парис“ (2013-йил 9-ноябр). 2018-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-март.
  8. ↑ „Çифтет э Данcе Wитҳ Ме“ (сқ) (2014-йил 20-сентябр). Қаралди: 2018-йил 27-март.
  9. ↑ „Эуровисион'с Олта Бока таке то тҳе стаге ин Данcе Wитҳ Ме“ (2014-йил 8-октябр). Қаралди: 2018-йил 27-март.
  10. ↑ „Çмими Албтелеcом у фитуа нга Олта дҳе Девиси“ (сқ). Қаралди: 2018-йил 27-март.

Ҳаволалар