Olti Qorliyev
Олти Қорлиев (1909-йил, 1-июн — Ашхобод — 1973-йил, 12-ноябр) — туркман актёри, режиссёр, драматург. Халқ артисти (1955). Боку театр техникумини тугатган (1931). Туркман драма, опера театрларида актёр, режиссёр, бош режиссёр бўлиб ишлаган. 1956—60 йиллар "Туркманфилм" директори. 1957-йилдан шу киностудияда режиссёр, актёр. Нури ("Дурсун"). керим ("Узоқдаги келин"), Алдаркўса ("Сеҳргар кристалл"). чўпон Дурди ва унинг ўғли Қадам ("Чўпон ўғли"), Байрам ("Оила номуси") каби роллари билан туркман киноси ривожига муносиб ҳисса қўшди. Режиссёр сифатида "Махсус топшириқ", "Айна", "Дадил қадам", "Маҳтумқули", "Дарё орти чегара", "Муқом сирлари" сингари филмларни суратга олган. 1974-йилдан "Туркманфилм" Қорлиев номи билан юритилади. Туркманистон Давлат мукофотлари лауреати (1966, 1976).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |