Олтиариқ — Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги шаҳар (1980 йилдан), туман маркази. Денгиз сатҳидан ўртача 470 м баландликда. Вилоят маркази (Фарғона шаҳри) дан 36 км узоқликда жойлашган, яқин темир йўл стансияси — Олтиариқ (6 км). Аҳолиси 11 минг кишини ташкил этади (2003), асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, уйғур, татар, озарбайжон ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Олтиариқдан Марғилон—Қўқон, Водил—Учуй автомагистраллари ўтган. Аҳоли орасидаги ривоятда шаҳарчанинг қадимий номи Лайлакхона ёки Лаклакхона (аҳрли зич жойлашган ер маъносида) бўлган дейилади. Олтиариқсой Қапчиғай дарасида 6 шаҳарча (Повулғон, Полосой, Лайлакхона, Янгиқўрғон, Жўра ва Киткон) ариқларига бўлинган. Олтиариқ номи шундан келиб чиққан ва кейинроқ шаҳарча ва туман номига ўтган. Хонлик даврида (18— ХИХ асрлар) Олтиариқ Марғилон вилояти Олтиариқ беклигининг маркази бўлган.

Олтиариқ
шаҳар
40°23′30″Н 71°28′36″Э / 40.39167°Н 71.47667°Э / 40.39167; 71.47667
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Фарғона вилояти
туман Олтиариқ тумани
Иқлим тури қуруқ мўтадил
Расмий тил(лар)и О'збек
Аҳолиси
18 800
Миллий таркиб О'збеклар,Руслар
Конфессиявий таркиб Ислом
Вақт минтақаси УТC+5
Автомобил коди 40
Oltiariq xaritada

Олтиариқнинг Буғдойчи маҳалласида ўтмишда хонларнинг Кичик Ўрда деб номланган ёзги қароргоҳи жойлашган (ҳозирги Ўрданинг пахса девори крлдиклари сақланган).

Шаҳарчада туман ҳокимияти биноси, маъмурий идоралар, 50 дан зиёд саноат, транспорт, алоқа, қурилиш корхоналари ва бошқа муассасалар бор. „Пахта-банк“, „Асакабанк“, Халқ банки, деҳқон бозори, 3 та умумий таълим мактаби, маданият саройи, 3 та жамоат кутубхонаси, туман тарихи музейи, теннис корти, марказий касалхона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсатади. „Мотамсаро она“ ҳайкали ўрнатилган марказий хиёбон, Мустақиллик майдони мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Андоза:WикипедиаНебула

Ҳамза шаҳарчаси