Олтиариқсой — Фарғона вилоятидаги сой. Шоҳимардонсойнинг чап тармоғи. Узунлиги 30 км. Водил қишлоғи ёнида Шоҳимардонсойдан ажралиб чиқиб, ғарбий йўналишда адирлар ортидаги текислик бўйлаб оқади. Йўл-йўлакай Чимён ва Хонқиз қишлоқларидан бир қанча булоклар суви келиб қўшилади. Ўртача йиллик сув сарфи 1,2 м³/сек. Фарғона ва Олтиариқ туманларининг экин майдонларини суғоради.[1]

Олтиариқсой
Тавсиф
Узунлиги 30
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил