Oltin baliq

Олтин балиқ (Cарассиус ауратус ауратус) — товонбалиқ (карас)нинг хонакилаштирилган кенжа тури. Дастлаб Хитой сув ҳавзаларида 7 ва 9 чи асрларда товонбалиқнинг сариқ ва қизил мутантларини узоқ вақт танлаш натижасида етиштирилган. Товонбалиқдан сар-ғиш тилларанг туси, қисқа ва кенг (шарсимонгача) танаси, сузгичларининг тузилиши билан фарқ қилади. Кўп асрлар давомида олиб борилган селексия ва дурагайлаш натижасида бир-биридан ранги, катта-кичиклиги, гавдаси, боши ва сузгичлари шакли, кўзининг ўлчами ва жойлашган ўрни, бошқа белгилари билан фарқ қиладиган юзлаб зотлари яратилган. Олтин балиқнинг энг кўп тарқалган зотлари телескоп (кўзлари бўртиб чиққан), шер-бош (бошида ҳар хил ўсимталар бор), вуал дум (думи узун, иккига ажралган, танаси калта), диакин (думи капалакка ўхшаш), комета (думи танасидан уч то'рт марта узун) ва бошқа зотлари кўп боқилади. Одатда, баҳорда 3 мингтагача тухум қўяди. Олтин балиқ овқат танламайди. Генетик ва бошқа экспериментларда фойдаланилади. 35—40 йил яшайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |