Oltin beshik
„Олтин бешик“ — Қўқон хонлигини идора этган минг сулоласининг келиб чиқиши ҳақидаги ривоят. Унга кўра, 1512-йил Бобур Самарқанддан Фарғона орқали Ҳиндистонга қочади, йўлда Бобурнинг хотинларидан бири ўғил туғади. Қочоклар гўдакни қаровсиз ташлаб кетишга мажбур бўлишган. Уни қимматбаҳо зийнат буюмлари қўйилган бешикка ётқизиб, содиқ хизматкорлардан бирига қолдирадилар. У Бобурга гўдакнинг тақдири ҳақида хабар бериши керак бўлган. Бу вақтда мазкур жойда ўзбекларнинг қирқ, қипчоқ, қирғиз ва минг уруғларининг овуллари бор эди. Ушбу уруғ вакиллари болани топиб олиб, унга „Олтин Бешик“ деб ном қўйганлар. Бола минг уруғи овулига жойлаштирилган. Олтин Бешик вояга етганда халқ унга ҳар бир уруғдан (қирқ, қипчоқ, қирғиз ва минг) биттадан қизга уйланишга имкон беради. Минг уруғидан бўлган катта хотин унга ёлғиз ўғил туғиб беради. Унга Тангриёр деб ном қўядилар, бошқача қилиб Худоёр ёки Элоқ Султон деб атай бошлайдилар. Бобур асарларида Олтин Бешик ҳақида ҳеч нарса демаган, унинг замондошлари ҳам уни тилга олмайдилар. Шунинг учун бу ривоятни Қўқон хонлари ўз шажараларини Бобур билан боғлаш ва ўз ҳокимиятларини барқарор этиш мақсадида тўқишган деб ҳисоблаш мумкин.
Ривоятларга кўра, Олтин Бешик 1545-йил вафот этган. Унинг ўғли Тангриёр кейинчалик Фарғонанинг ҳукмдори бўлади, лекин хон эмас, балки бий деб аталади. Бу ном унинг авлодларидан то Олимхонгача берилган.
Ад.ҳ Бобобеков Ҳ.Н., Қўқон тарихи, Т., 1976[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |