Oltin globus
| Голден Глобе Аwард | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат | АҚШ |
| Ҳолати | топширилади |
| Биринчи бор тақдирланиш | 1944-йил 20-январ |
| Мукофотлар тартиби | |
| Кейинги (юқори) | Академия (Осcар) |
Олтин глобус мукофоти (инглизча: Голден Глобе Аwард) – 1944-йилдан бери Ҳоллйwоод ташқи матбуот ассоциацияси(ҲФПА) томонидан филмлар ва телевизион филмлардаги фаолияти учун бериладиган мукофот. Олтин глобус лауреатлари ҳар-йили январ ойида Ҳоллйwоодда яшайдиган 90 га яқин халқаро журналистларнинг овоз бериши билан аниқланади. Филм саноатида, у Академия (Осcар) мукофотидан кейин иккинчи энг нуфузли мукофот ҳисобланади.
Тарихи
Мукофотга 1944-йил 20-январда асос солинган. Филм ва телевидения ютуқларига мустақил ва холис баҳо берилишига қарамай „Олтин глобус“ „Осcар мукофоти кўрсаткичи“ га айланди. „Осcар“ мукофотига сазовор бўлган филмларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи илгари „Олтин глобус“ мукофотига сазовор бўлган филмлар ҳисобланади.
Маросимнинг биринчи телеканалларда намойиши 1958-йилда бўлиб ўтган, аммо 1963-йилгача, фақат Лос-Анжелес телевиденияси томошабинлари маросимни телевиденияда томоша қилишган.
Биринчи расмий „Олтин глобус“ мукофотлари маросими 1954-йилда „Cентурй Фох“ да бўлиб ўтган. Шундан сўнг, мукофот ҳар-йили ўтказиладиган мақомга эга бўлди ва уни тақдим этиш маросими кейинги ўн йилликда турли жойларда ўтказилди.
Одатда тақдирлаш маросими Ҳоллйwоод ташқи матбуот ассоциацияси(ҲФПА)га тегишли журналистлар томонидан ўтказиларди. Бироқ, 1958-йилдаги маросимда Франк Синатра , Дин Мартин ва Саммй Девис Жр. саҳнага чиқишди. Томошабинларга уларнинг чиқишлари шу қадар ёқдики, кейинги-йил ҳам маросимни олиб бориш уларга топширилди.
1963-йилда Мисс Голден Глобе мукофоти жорий этилди. Ўша йили Эва Сих ва Донна Дуглас тегишли равишда филм ва телевидения ишларига қўшган ҳиссалари учун биринчи маротаба бу мукофотни олдилар.
Ҳозирги кунда мукофот лауреатлари овоз бериш йўли билан аниқланади, овоз берувчилар Ҳоллйwоод ташқи матбуот ассоциацияси(ҲФПА)нинг аъзолари бўлган юздан ортиқ журналистлар ҳисобланади.
2006-йил бошида Ҳоллйwоод ташқи матбуот ассоциацияси энг яхши анимацион филм учун мукофот таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Биринчи мукофот 2007-йилда Олтин глобуснинг 64-маросимида „Автомобиллар“ анимацион филмига тақдим этилган.