Оливер Биэрҳофф

Олтин гол — 1993-йилдан 2004-йилгача футбол бўйича плей-офф босқичи ўйинларида асосий вақт (90 дақиқа) якунига етганда дуранг натижа қайд этилган тақдирда ғолибни аниқлаш мақсадида қўлланган усулдир.

Бу вазиятда, ҳакам томонидан қўшимча вақт белгиланади (ўйин учун 15 дақиқадан 2 тайм). Агар жамоа қўшимча вақтда гол урса (бундай „олтин“ гол деб аталади), у ҳолда у ғолиб бўлади ва ўйин тўхтайди. Агар қўшимча вақтдан кейин ҳеч бир жамоа гол ура олмаса, ғолиб пеналтилар серияси орқали аниқланади. Олтин гол қоидаси хоккейдаги қўшимча вақт қоидасига жуда ўхшайди.

„Олтин гол“ қоидаси ҳужумкор ўйин услубини қўллаб-қувватлаш ва пеналтилар сериясини қисқартириш мақсадида қабул қилинган. Бироқ, бу усул кўп ҳолларда тескари натижага олиб келди — жамоалар мағлубият эҳтимолини камайтириш учун „ҳимоявий“ футбол ўйнини маъқул кўра бошлашти.

„Олтин гол“ атамаси ва қоидасига 1993-йилда ФИФА томонидан ўзгартиришлар киритилган. Қоида кўра уни қўллаш мажбурий эмас, хусусан ундан фойдаланиш бўйича қарор ҳар бир чемпионат доирасида алоҳида қабул қилинган. Европа чемпионатида бу қоида биринчи марта 1996-йилда, Жаҳон чемпионатида - 1998-йилда қўлланган.

Европа чемпионатидаги илк „олтин гол“ 1996-йили Германия ва Чехия терма жамоалари ўртасидаги финал учрашувида германиялик Оливер Биэрхоф томонидан киритилган эди.

Жаҳон чемпионати тарихидаги илк „олтин гол“ни 1998-йили 1/8 финалида Лоран Блан киритган ва шу тариқа Парагвайга қарши ўйинда Франсия термасига ғалаба келтирган эди .

2004-йил феврал ойида ХФАК (Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши) томонидан -

2004-йил Португалияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатидан сўнг, олтин ва кумуш гол қоидаларини ўйин қоидаларидан олиб ташлаш бўйича ўз қарорини қабул қилди[1]. 2006-йил Германияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидаи „олтин гол“ қоидаси қўлланилмади. Ўйинда киритилган голлар сонидан қатъи назар, ҳакам томонидан белгиланган барча қўшимча (30 дақиқа) вақт давомида ўйин давом этади. Агар қўшимча таймлар якунида ҳали ҳам дуранг бўлса, ғолиб пеналтилар сериясига кўра аниқланади.

1994-йилги Кариб кубогида, қўшимча вақтда урилган „олтин гол“ икки карра ҳисобга олинган. Шу боис, бу турнир ғайриоддийлиги билан тарихда ўрин олган. Шундан, бу қоида ўйиндан чиқарилган.

Спортнинг бошқа жамоавий турларида

Шунингдек, олтин гол қоидаси, нафақат расмий ХХФ (Халқаро хоккей федерацияси), МХЛ (Миллий хоккей лигаси) ва КХЛ (Cонтинентал хоккей лигаси) ўйинларида плей-офф босқичи ўйинларида, балки турли давра ўйинларида ҳам амал қилади.

Бироқ, футболдан фарқли ўлароқ, хоккейда олтин гол дуранг ўйнашни тақиқлаш туфайли амалга оширилади, жамоалар асосий вақтда дуранг натижани қайд этган тақдирда қўшимча вақт берилади ва қоидага кўра ўйин биринчи гол киритилгунга қадар давом этади.

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА“. 15-июл 2006-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-июн 2006-йил.