"Олтин малина" (инглизча: Голден Распберрй), шунингдек, "Раззи Аwардс" 1981-йилда америкалик Жон Уилсон томонидан яратилган анти-мукофот бўлиб, йилнинг энг ёмон актёри, ссенарийси, режиссёри, филм қўшиғи ва филмларига берилади. Ушбу мукофот "Оскар" мукофотига қўшимча сифатида қаралади ва анъанага кўра, „Олтин малина“ номзодлари ва ғолблари „Оскар“ мукофотига номзодлар ва ғолиблар эълон қилинишидан бир кун аввал эълон қилинади.

Олтин малина
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Ҳолати топширилади
Таъсис этилган санаси 31-март 1981

Раззиэ "Олтин малина" мукофоти (Голден Распберрй Аwард Фоундатион, ГРАФ) жамғармаси аъзолари томонидан овоз бериш асосида берилади. Жамғарма 12 мамлакатдан 500 дан ортиқ аноним аъзоларни ўз ичига олган, овоз бериш эса почта орқали амалга оширилади. Мукофотни қўлга киритганлар учун асосий соврин – бу тилларанг бўёқ билан қопланган пластик малина мевасидир. Ҳар бир мукофот қиймати Калифорниянинг 8% савдо солиғини ҳисобга олган ҳолда 5 доллардан кам бўлади.

Номзодлар

Жон Уилсон 29-Олтин малина мукофотини топшириш маросимида

Жорий номинациялар

  • Энг ёмон филм: 1980-йилдан ҳозирги кунгача
  • Энг ёмон режиссёрлик иши: 1980-йилдан ҳозирги кунгача
  • Энг ёмон актёр: 1980-йилдан ҳозирги кунгача
  • Энг ёмон актриса: 1980-йилдан ҳозирги кунгача
  • Иккинчи пландаги энг ёмон актриса: 1980-йилдан ҳозирги кунгача
  • Иккинчи пландаги энг ёмон актёр: 1980-йилдан ҳозиргача
  • Энг ёмон ссенарий: 1980-йилдан ҳозирги кунгача
  • Энг ёмон приквел, сиквел, ремейк ёки плагиат: 1994-йилдан ҳозирги кунгача, 1996 ва 1999-йиллар бундан мустасно
  • Энг ёмон актёрлик комбинацияси: 2013-йилдан ҳозирги кунгача
  • Обрўни тиклаш мукофоти: 2014-йилдан ҳозирги кунгача

Таниқли лауреатлар

  • Нил Диамонд ва Брук Шилдс „Энг ёмон актёр ва актриса“ номинацияси учун биринчи „Олтин малина“ мукофотининг ғолиблари саналади.
  • Филм режиссёри Пол Верховен маросимда шахсан иштирок этган ва мукофотни шахсан қабул қилиб олган биринчи „Олтин малина“ мукофотига сазовор бўлган режиссёр бўлди. Мукофотни „Шоwгирлс“ филмининг режиссёри сифатида қўлган киритган (1995).
  • 1997-йил охирида, мукофот тарихида биринчи марта Кевин Костнернинг „Почтачи“ филми – йилнинг энг ёмон филми, энг ёмон актёри, энг ёмон режиссёри, энг ёмон ссенарийси ва энг ёмон филм қўшиғи номинацияларидан барчасида ғолибликни қўлга киритган.
  • Ўша йилнинг охирида ссенарий муаллифи Браян Хелгеланд, бир йилнинг ўзида „Оскар“ ва „Олтин малина“ мукофотларини олган биринчи режиссёр бўлди.
  • „Олтин малина“ билан тақдирланган Голливуд арбоблари орасида Сандра Буллоcк, Николас Кейж, Бен Аффлек, Майкл Cимино, Гус Ван Сант, Ҳалле Берри, Марлон Брандо, Лауренcе Оливиэр ва Фае Дунаwай каби кўплаб „Оскар“ ғолиблари ва номзодлари ҳам бор.
  • Олтин малина мукофоти ташкилотчилари Сйлвестер Сталлонени ХХ-асрнинг энг ёмон актёри деб тан олишди.
  • 2010-йилда америкалик актриса Сандра Буллоcк бир вақтнинг ўзида йилнинг энг яхши актрисаси сифатида Оскарни ва йилнинг энг ёмон актрисаси сифатида „Олтин малина“ мукофотини ҳам олган.
  • 2012-йилда Американинг „Такиэ разниэ близнеци“ филми барча 10 та антимукофотни („Энг ёмон филм“, „Энг ёмон актёр“, „Энг ёмон актриса“, „Энг ёмон иккинчи пландаги актёр“, „Энг ёмон иккинчи пландаги актриса“).режа", „Энг ёмон режиссёр“, „Энг ёмон ссенарий“, „Энг ёмон экранли жуфтлик“, „Энг ёмон ансамбл“, „Энг ёмон давом, ремейк ёки плагиат“) қўлга киритиб: мутлақ рекорд ўрнатди.
  • 2013-йилда Тҳе Тwилигҳт Сага: Бреакинг Даwн – Парт 2 ўн битта антимукофотга номзод бўлиб, улардан еттитасини: „Энг ёмон филм“, „Энг ёмон актриса“ (Кристен Стюарт), „Энг ёмон иккинчи пландаги актёр“ (Тейлор Лотнер), „Энг ёмон режиссёр“ (Билл Кондон), „Энг ёмон ремейк, пародия ёки сиквел“, „Энг ёмон экран дуэти“ (Маккензи Фой ва Тейлор Лотнер), „Энг ёмон актёрлик ансамбли“[1] қўлга киритиб мутлақ рекорд ўрнатди.
  • 2018-йилда мукофот тарихида биринчи марта "Қувноқ қаҳрамонлар" тўлиқ метражли анимацион филми мукофотга сазовор бўлди.

Манбалар