Oltin sanoati
Олтин саноати, олтин қазиб чиқариш саноати— кон саноатининг туғма ва сочма конлардан олтин қазиб олувчи тармоғи. Олтин қазиш жуда қадим даврдан маълум. Турли мамлакатларда: Гана (1471), Мексика (1500), Перу, Чили (1532), Бразилия (1577), Россия (Урал, 1745), Канада (Квебек, 1823), АҚСҲ (Калифорния, 1848; Колорадо, 1858; Аляска, 1890), Австралия (1851), ЖАР (1884) ва бошқа мамлакатлар ҳудудларида ўрта асрлардан бошлаб бой олтикумирконлари топилган ва қазиб олинган. ХИХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида йирик олтин конларининг очилиши ва техниканинг умумий тараққиёти Олтин саноатининг ривожла-нишига замин яратди. Дунё бўйича ХВ асрда 763 т, ХВИИ асрда 914 т, ХВИИИ асрда 1890 т, ХИХ асрда 11616 т олтин олинди.
Ўрта Осиёда, хусусан, ҳозирги Ўзбекистон ерларида олтин қазиб олиш ва ундан турли тақинчоклар, заргарлик бу-юмлари, безаклар ясаш милоддан аввалги ВИ—В асрлардаёқ мавжуд бўлгани археоло-гик топилмалардан маълум. Тарихда Ўзбекистон ҳудудида В асргача, 5—12- а. ларда ва ХВИИ—ХХ асрларда олтин қазиб олинган 30 дан ортиқ кўхна олтин конлари бўлгани аникланган. Тугма (эркин учрайдиган) олтин конларини ўзлаш-тиришга қадар олтин, асосан, сочма конларда ибтидоий усулларда — олтин зарралари аралаш қумни қўй териси қопланган ёғоч тоғораларда ювиб, аж-ратиб олинган. Сочма олтин олиш 10— ХИ асрларда Чатқол, Чирчиқ, Норин, Косон, Сўх, Зарафшон, Дарвоз дарёлари водийларида олиб борилганлиги ҳақида манбаларда маълумотлар бор. Ўрта асрларда олтинли қумларни ювиш билан бирга мўғуллар босқинига қадар Чатқол — Қурама, Нурота тоғларида, Марказий Қизилқумдаги конлардан туғма олтин қазиб олинган. Мўғуллар босқинидан кейин Ўрта Осиёда кон қазиш ишлари аста-секин инқирозга юз тутди, кўпгина олтин конлари унутилди.
Ўрта Осиёнинг минерал хом ашё ресурсларини ўрганишда ХИХ асрнинг охирги чорагида жиддий ишлар олиб борилди: ўлканинг барча жойларида тадқиқотлар ўтказилди, геологик ҳариталар тузилди, айрим конлар тавсифланди. 1917-йилгача Чирчиқ, Писком ва Чатқол дарёлари водийларида кичик-кичик олтин изловчилар корхоналари олтин олиш билан шуғулланганлар, 1913—17 йилларда Обираҳмат дараси (Тошкент вилояти)даги "Николай" олтин конидан фойдаланилган. 1930-йиллар бошида "Ўзбеколтинноёбмет" трести ташкил этилди. Ўша йиллари Оҳангарон, Чирчиқ дарёлари водийларида, Қурама тоғларида олтин изловчилар олтинни қумни ювиш усулида ажратиб олар, йиллик олтин бир неча ўн кг дан ошмас эди. Кейинчалик ўша жойларда рудали олтин конлари топилди. 1941—45 йилларда олтин изловчилик (артел) йўли билан олтин ажратиб олиш жадал олиб борилди, олинган йиллик олтин миқдори қарийиб 50 кг га етди. 1950-йил сочма олтин излаш ишлари тўхтатилди. 1950-йиллардан рудали олтин конларини излаш ва разведка қилиш бўйича олиб борилган фундаментал тадқиқотлар натижасида Қорақўтон, Бичанзор, Пирмироб, Ғўзаксой, сўнгра Қўшбулоқ, Мурунтов, Чормитон, Маржонбулоқ, Каулди, Кизилолмалисой, Сармич ва бошқа руда конлари то-пилди.
1965-йил СССР рангли металлургия вазирлигига бўйсунувчи "Ўзбеколтин" бирлашмаси ва бошқа олтин қазиб олиш корхоналари ташкил этилди. Қазиб олган флюс рудаларидан Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг мис эритиш заводида олтин ажратиб олиш йўлга қўйилди. 1970-йилда Чодак олтин кони ишга туширилди. Ўша вақтдан республикада Олтин саноати шаклланди, олтин олиш олдинги йилларга нисбатан 3-марта кўпайди. 1972-йилҚўшбу-лоқ кони ва Ангрен олтин ажратиш фабрикаси лойиҳа қувватларида ишлай бошлади. 1977-йил Каулди, 1980-йил Мар-жонбулоқ олтин қазиб олиш мажму-аси, 1989-йил Зармитан ва Қизилолмалисой конлари фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон мустақилликка эришиши билан Ўзбекистон ҳукумати узоқ йиллар давомида СССРнинг Марказий ҳукумати ихтиёрида бўлган олтин қазиб олиш саноатини республика мустакиллигини мустаҳкамлаш йўлида ривожлантириш бўйича бир қанча ташкилий чораларни кўрди.
Ўзбекистон ривожланган кон қазиб олиш саноати ҳамда йирик ресурс потенсиалига эга бўлиб, 1999-йилдан эътиборан йиллик олтин қазиб чиқаришни кескин кўпайтирди. Республика олтин қазиб олиш саноатининг йирик маркази "Қизилқумнодирметалл-олтин" консернининг (1991) бош корхонаси — Навоий кон-металлургия комбинатияпр. Олтин қазиб олиш бўйича "Зарафшон-Нюмонт" Ўзбекистон-АҚСҲ қўшма корхонаси 1995-йилдан бошлаб самарали фаолият юргизиб келмокда. Корхона йилига 10 т дан зиёд олтин ишлаб чикаради.
1995-йил Марказий Қизилқумдаги Амантайтов олтин конини ўзлаштириш мақсадида Буюк Британиянинг "Оксус Майнинг" компанияси билан ҳамкорликда "Амантайтау Голфилдз" (АГФ) қўшма корхонаси тузилди. Лойиҳанинг илк босқичи амалга оширилиши билан кўзда тутилган ишлаб чиқариш унумдорлигига эри-шилади. Чормитон олтин конини ишга тушириш кўзда тутилаётган "Малтиплекс Майнинг" (Австралия) компанияси билан ҳамкорликда Зармитан лойиҳаси ҳам ниҳоясига етказилмоқда. Йилига 9 т олтин ишлаб чиқариш имкониятини бера-диган ушбу лойиҳани амалга ошириш учун сарфланган дастлабки инвестиция ҳажми 69,8 млн. АҚСҲ долларини ташкил этди (2003).
Тошкент ва Наманган вилоятларида жойлашган конларда олтин казиб чиқариш ишлари Олмалиқ кон-металлургия комбинатида амалга оширилади. Унинг таркибида Ангрен, Каулди ва Чодак кончилик корхоналари, Ангрен ва Чодак олтин ажратиш фабрикалари фаолият кўрсатади.
Ўзбекистон олтини асиллик даражаси (пробаси) жиҳатдан жаҳонда олдинги ўринларни эгаллайди. Ўзбекистон О.еда бир йилда 80 т атрофида олтин ишлаб чикарилади. 1994-йилда Навоий кон-металлургия комбинатида олинган олтин ёмбилар Лондон рангли металлар биржасининг сертификатини олган (яна қаранг Заргарлик саноати, Рангли металлургия).
Нурмуҳаммад Аҳмедов, Юрий Парамонов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |