Oltoy trolliusi
Олтой троллиуси (лотинча: Троллиус алтаиуcус) – икки уруғпаллалилар синфи, айиқтовондошлар оиласи, троллиус туркумига мансуб гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Писком ва Чатқол тизмаларида тарқалган[1].
| Олтой троллиуси | |
|---|---|
|
| |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Юксак ўсимликлар |
| Синф: | Икки уруғпаллалилар |
| Туркум: | Троллиус |
| Оила: | Айиқтовондошлар |
| Бинар номи | |
| Троллиус алтаиуcус | |
Турни биринчи марта рус ботаниги Карл Антонович Меер 1831-йилда тасвирлаб берган.
Тавсифи
Баландлиги 20-60 см гача етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдизи ўқ илдиз, шингилсимон тузилган. Пояси оддий тузилган, кам шохланган. Илдизолди барглари узун бандли, панжасимон 5 бўлакли, поя юқорисидаги барглари бандсиз. Гуллари икки жинсли, поя учида якка якка ўнашган, диаметри 5-6 см, косачабарглари 10-20 та, кенг тухумсимон. Гултожибарглари тўқ сариқ ёки тилларанг, ингичка, эни 1 мм, четлари тўқ қизил тусда. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Чангланганидан кейин гул марказида қора доғ пайдо бўлади. Май июл ойларида гуллаб меваси августда пишиб етилади. Меваси шарсимон, бироз эгилган. Уруг'лари силлиқ, қора, қиррали. Уруғлари ёрдамида кўпаяди.
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Табиатда жуда кам тарқалган. Кичик тўпламлар ҳосил қилиб ўсади. Тошкент вилояти Чатқол ва Писком тизмаси ҳудудида учрайди. Денгиз сатҳидан 1900-2300 м баландликда дарахт, буталар орасида, сойлар бўйида, сернам ва унумдор тупроқларда ўсади. Халқ тобобатида ҳам ишлатилади. Маҳаллий аҳоли томонидан йиғиб олиниши натижасида ареали қисқариб кетган. Чатқол биосфера қўриқхонаси ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].
Манбалар
- ↑ „Троллиус алтаиcус C.А. Мей“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.