Олтойлар (ўзларини — олтой-кижи деб атайдилар) — Олтой Республикасидаги Туркий халқ (59 минг киши). Россия Федерациясида жами 69 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Қуйидаги этнографик гурухларга бўлинади: олтой-кижи, теленгитлар, телеслар, телеутлар, тубалорлар, челканлар, кумандинлар. Олтой тилида сўзлашади. Диндорлари — православлар, бир қисми баптистлар, анъанавий диний эътиқодлар сақланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил