Олу(олча) — сўзи форс тилидан ўзлашган ва ўзбек тилида актив қўлланувчи бўлиб, қўшма сўзлар таркибида биринчи ёки иккинчи компонент сифатида қатнашади. Алишер Навоий ижодида ҳам кўпгина қўшма сўзлар таркибида келганлигини кўрамиз. Мустақил ҳолда ҳам олу шаклида келган: Ҳусну раънолиқ била дастори узра санчибон, Ваҳки, шафтоли гулидур, ё эрур олу гули. (Бадоэ ул-васат, 702)

Олу сўзининг ясалиши

Олу — сўзи форс-тожик тили материали бўлиб, у ранг билдирувчи ол-ал сўзидан ясалган. Дастлаб рангли меваларни уммумном — олу номи билан атаб, кейинчалик яна уларни тур ва гуруҳларга ажратишда қатнашган(шафтолу, зардолу, олма, олча-олуча, олу, гилос ва бошқалар).

Олу сўзининг этимони

Олу сўзининг этимони ҳақида манбаларда маълумот берилмаган. Мана шу қўллаш формаларини қиёслаш ва форс-тожик тилидаги ранг ифодаловчи сўз асосларидан ол-ал билан алоқаси бор. Чунки шу турдаги мевалар бир-бирларидан фақатгина ранг, туслари билан фарқланади.

Ранглар бойича турлари

форс тилида: олузард — сариқ олу, олусиёҳ — қора олу, олуйисафид — оқ олулар, параллел: шафтолу — оқ олу, зардолу — сариқ олу, олболулар қўлланади.

Биологик турлари

Мевани рангидан ташқари, билогик белгиси орқали ҳам номланади: (пашм алу) — тукли (юнгли оли) — тукдор олу

Қадимги ва ҳозирги манбааларда қўлланиши

Ўрхун-Енисей ёзма манбаларида учрамайди. Маҳмуд Қошғарий луғатида алуч(олича) ,Замахшарий луғатида а:лу, ҳозирги тилларда: тожик тилида олу, форс тилида алу, курд тилида олуча, туркий тилларда: туркман тилида гарали, қорақалпоқ тилида қароли кабилар.

Манбалар

[1]

  1. ↑ Вафоев, Баҳром. Мева номлари, "ФАН" нашриёти, Тошкент, 1991 — 14-16-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251 -9.